Мамлакатимиз раҳбарининг Германия Федератив Республикасига ташрифи давомида кўпгина соҳалар қатори энергетика тизими бўйича ҳам қатор манфаатли келишувларга эришилди.
Хусусан, Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва «Siemens Energy» ўртасида Бухоро шаҳар 3-сонли иссиқлик таъминоти қозонхонасида ва Muborak IEM корхонасида энергосамарадор газ турбинаси ўрнатиш бўйича иккита лойиҳа доирасида 72 миллион евро миқдорида шартнома имзоланди.
Юртимизда когенерация технологияларини жорий этиш йўналишида амалга оширилаётган ишларнинг узвий давоми сифатида баҳоланаётган мазкур лойиҳага кўра, Бухоро шаҳрининг 3-сонли иссиқлик таъминоти қозонхонасида ва Muborak IEM корхонасида ҳар бирининг қуввати 54 МВтга тенг бўлган иккитадан, жами 4 та газ турбина ўрнатилади.
Мазкур лойиҳаларнинг ишга туширилиши мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг умумий қувватини 216 МВтга оширади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу йилига 1,7 миллион кВт/соат электр энергияси ва 1,5 миллион Гкал иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш имконини беради.
Шунингдек, 80 та янги ишчи ўринлари яратилади. Лойиҳаларни амалга ошириш даврида, республикамизнинг минг нафар малакали мутахассисларини иш билан таъминлаш имконияти пайдо бўлади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Иссиқлик электр стансиялари» АЖ матбуот хизмати ахборотига таяниб.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.