Хабарингиз бор, бутун республикамиз бўйлаб жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, содир этилган ёки содир этилиши мумкин бўлган, шунингдек, тайёрланаётган жиноятларни иссиқ изидан фош этишга қаратилган “Долзарб 40 кунлик” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
Бухоро вилоятида ҳам Ички ишлар бошқармаси ва унинг ҳудудий органлари ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида содир этилиб фош этилмасдан қолган 22 та жиноятлар иссиқ изидан фош этилди ҳамда қидирувда бўлган 31 нафар шахслар ушланди.
Бундан ташқари тадбир давомида 1 та одам ўғирлаш ва босқинчилик, 8 та гиёҳвандлик ҳамда кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, 2 та ноқонуний ов қуроли сақлаш ҳамда 9 та бошқа турдаги жиноятлар аниқланиб, мазкур жиноятларда гумон қилинувчи шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 137, 164, 168, 276, 251 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур шахсларнинг 5 тасига қамоққа олиш ҳамда 15 тасига бошқа турдаги эҳтиёт чоралари қўлланилди.
Бундан ташқари, рейд тадбирлари давомида 98 нафар шахслар билан манзилли профилактик ишлар олиб борилиб, криминоген вазиятга таъсир қилувчи 38 нафар шахслар маъмурий қамоққа олинди.
Ҳозирда, кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлар давом эттирилиб, ноқонуний ҳаракатлар содир этган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланмоқда.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.