Бухоро вилоятидаги аҳоли муаммолари ўрганилмоқда. Мақсад — аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш

Бухоро вилоятидаги аҳоли муаммолари ўрганилмоқда. Мақсад — аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш

Ўзбeкистон Рeспубликаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги бирлаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи томонидан Бухоро вилоятига пресс-тур уюштирди. Мақсад Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида «Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» лойиҳаси бўйича Бухоро вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш эди.

Бухоро вилоятидаги аҳоли муаммолари ўрганилмоқда. Мақсад — аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш

Пресс-тур давомида ОАВ воситалари ходимлари Вобкент туманидаги Шанба маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бу ерда амалга оширилган ишлар билан танишишди. Тан олиш керак, туманда муаммолар етарлича. Бу ернинг маҳаллий аҳолиси билан суҳбатлашганимизда қиш олди одамларни бир қанча муаммолар ўйга толдиргани ойдинлашди.

“Газ муаммоси қийнайди, свет ўчади, йўлимиз ҳам таъмирга муҳтож”, дейди шу ерлик аҳоли. Дарҳақиқат, Шанба МФЙга боргунимизча йўлнинг аҳволи таъмирталаб эканлигига ўзимиз ҳам гувоҳ бўлдик.

Вобкент туманининг Ғарибшоҳ МФЙ аҳолисининг муаммолари ҳам Шанба МФЙ аҳолисиникига ўхшаш эди.

Пресс-тур давомида масъуллар томонидан аҳолининг муаммолари тингланди. МФЙлар раислари аҳолини қандай муаммолар қийнаётганини маълум қилишди.

Бухоро вилоятидаги аҳоли муаммолари ўрганилмоқда. Мақсад — аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш

Бухоро вилоятидаги аҳоли муаммолари ўрганилмоқда. Мақсад — аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш

Бухоро вилоятидаги аҳоли муаммолари ўрганилмоқда. Мақсад — аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш

Ўз навбатида “Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳаси айнан аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этишга қаратилгани таъкидланди. Яъни яқин 5 йил ичида қишлоқ аҳолисини қийнаб келаётган муаммолар босқичма-босқич ҳал этилади.

Бухоро вилоятидаги аҳоли муаммолари ўрганилмоқда. Мақсад — аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш

Маълумот учун, бугунги кунда Ислом тараққиёт банки билан умумий лойиҳалар портфелимиз 2,5 млрд. долларни ташкил этмоқда. Булар инфратузилма, уй-жой қурилиши, энергетика, қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, таълим, сув хўжалиги каби устувор соҳаларни қамраб олган.

Айни пайтда, Ислом тараққиёт банки иштирокида 1,2 млрд. долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шериклигимизни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш учун 2023-2026 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш жараёни бошланган. Мазкур дастур камбағалликни қисқартириш, ёшлар, хотин-қизлар, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини микро-молиялаштириш учун замин яратади.

Ўрнатилган яқин ҳамкорлик, Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларига эътибор, шунингдек, Банк раҳбарияти ва ходимларининг қўшма инвестиция лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилишга тайёрлиги, Ислом тараққиёт банкини Ўзбекистон Республикасининг муҳим ҳамкорига айлантирди.

“Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва уларнинг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, зарур инфратузилма, жумладан, ичимлик суви ва электр энергия таъминотини яхшилаш, йўл-транспорт инфратузилмаси ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш орқали аҳоли кайфиятини ва албатта унинг турмуш (маданияти) даражасини кўтарилиши учун хизмат қилади”, — деди БМТ Тараққиёт дастурининг фасилитатори Наргиза Тўхтамишева.

Маълумот учун, лойиҳанинг умумий қиймати. 338 млн. АҚШ доллар (қайтариш муддати 20 йил), амалга ошириш даври 5 йилни (2021 — 2025 йиллар) ташкил қилади.

Худудлар кесимида:

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларининг 20 та туманидаги 170 та қишлоқларида (40 та марказий, 130 та ёндош маҳалла) базавий инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектларини (Мактабгача таълим муассалари, Мактаб, Махалла фуқролар йиғини, қишлоқ врачлик пунктлари ва бошқалар) яхшилаш, йўл-транспорт инфратузилмаси, тоза ичимлик суви ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини таъмирлаш натижасида янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон банкининг молиявий ёрдами билан қиймати 4,8 миллиард AҚШ долларини ташкил этадиган 27 та лойиҳани амалга оширмоқда. Уларнинг мақсади фуқароларнинг фаровонлигини ошириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантириш, шунингдек, муҳим ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдир. Ушбу лойиҳалар тиббиёт ва таълим, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими, сув ва канализация хизматлари, қишлоқ хўжалиги ва ирригация, мева-сабзавот ва чорвачилик, энергетика ва транспорт, қишлоқ ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, солиқ маъмурияти, статистика органлари, инновацияларни жорий етиш, жамиятдаги аёлларнинг аҳволини яхшилаш, ишбилармонлик муҳити, тадбиркорлик учун шароитлар ва шу каби соҳаларда амалга оширилмоқда.

Пресс-тур давомида Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги "Қишлоқ жойларини барқарор ривожланиш" лойиҳаси бўйича бирлаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳининг Бухоро ва Навоий вилоятлари координатори Улуғбек Жўраев Ўзбeкистон Рeспубликаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташаббусида амалга оширилаётган лойиҳалар яқин 5 йил ичида чекка ҳудудлардаги муаммоларнинг кўп қисмини ҳал этишга сабаб бўлишини таъкидлади.

Бухоро вилоятидаги аҳоли муаммолари ўрганилмоқда. Мақсад — аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш

Дарҳақиқат, муаммо ҳар жойда бор. Аммо уни ҳал қилиш учун саъй-ҳаракат бошланган экан, ишонамизки, Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар ўз самарасини бериши шубҳасиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!