Бухоро вилоятида ҳам жорий йил аввалида 13 минг 374 нафар ишсиз ёшларбандлигини таъминлаш бўйича “Манзилли режа”-ю “Йўл харитаси” ишлаб чиқилар экан, барчаси битта формулага асослангани аниқ: Халқ қабулхоналари ва секторлар ёшларга ишлаб даромад топиши учун барча шароит-у имкониятни яратиб беради, йигит-қизлар эса белни маҳкам боғлаб фақат меҳнат қилиши керак.
Илк натижалар ёмон эмас: жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 11 минг 444 нафар ишсиз ёшлар доимий иш ўрни ва барқарор даромад манбаига эга бўлди. Йиллик режанинг 85,5 фоиздан ортиғи уддалангани эса дастлабки марра, холос. Эндиги вазифа эса карантин даврида иш ўрнини йўқотган ёки хориждаги муҳожирликдан қайтган 5,3 мингдан зиёд ёшларга ўз ишини топиб беришдан иборат.
Вилоятдаги ана шундай ишсиз ёшлар, улар билан ишлашга масъул мутасаддилар билан мулоқотда бу борада Бухорода ҳали ишга солинмаган имконият-у салоҳият катта экани таъкидланди. Уч кун ичида барча туман-шаҳарларда ўрганишлар олиб борилиб, иш берувчилар ва ишсиз ёшлар кооперациясини йўлга қўйишга киришилди.
Дейлик, айни пайтда катта қурилиш майдонига айланган Бухоро шаҳрининг ўзида кўп қаватли 157 та уй, 866 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилмоқда. Мана шу қурилиш жараёнининг ўзида эса қурилиш-пудрат ташкилотлари қарийб 430 дан зиёд бўш иш ўрнига эга: қай бирига ғишт терувчилар, кимгадир пайдвандчилар, яна бошқасига сувоқчилар керак. Вилоятда эса шу ишларни эплайдиган, хориждаги катта қурилиш майдонларида чиниққан ва айни пайтда ишсиз ёшлар кам эмас.
Илк мулоқот 82 та қурилиш ташкилоти раҳбарлари 180 нафар ишсиз ёшлар ўртасида кечди. Натижада эса дастлабки куннинг ўзида қарийб 100 нафар йигит шариф шаҳардаги қурилиш объектларига ишга қабул қилинди. Бухоролик Жавоҳир Арабов ҳам айни тоғни урса талқон қиладиган ёшда. Пайвандчиликда тажрибаси бор, малакаси етарли. Анчадан бери муқим иш топа олмаётган Жавоҳир мана энди “Бухоро сити” лойиҳаси доирасидаги йирик савдо мажмуаси қурилишида ўз ишини топди.
Дарвоқе, бу йил Бухоро шаҳридаги 866 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилиб, ишга туширилгач, минглаб янги иш ўринлари яратилади. Биргина мана шу “Бухоро сити” таркибидаги “Karvon shopping” савдо мажмуасида 3 мингга яқин доимий иш жойи очилади. Уларнинг аксариятида ёшлар иш бошлайди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Россия ҳудудида айрим ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан рухсатсиз текширувлар, қўпол ва ҳурматсиз муомалалар кузатилаётгани жиддий ташвиш уйғотмоқда.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.
Аввалроқ Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.
Теҳрон Вашингтоннинг мавжуд таклифини қабул қилмаслигини маълум қилиб, Уммон орқали ўзининг «оғир ва мувозанатли» муқобил таклифини тақдим этмоқчи. Эрон, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Исроилни ядровий қуролсизлантиришга чақирди.
Исроил ҳарбийлари ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Синварнинг жасади Ғазодаги Европа касалхонаси остидаги туннелдан топилганини маълум қилди. Бу ҳолат Ғазо урушида янги босқич бошланганини англатиши мумкин.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Лос-Анжелесда уч кундан бери давом этаётган намойишлар юзасидан Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.
1990-йилларнинг ўрталарида Корея Республикаси жадал иқтисодий ўсиш босқичида катта муаммо билан юзма-юз келди: бу — ифлосланиш эди. Шаҳарларда димиқтирувчи тутун пайдо бўлди, қишлоқ хўжалиги чиқиндилари дарёларга оқиб тушди, шаҳар ҳокимликлари эса ортиб бораётган чиқиндилар тўлқинига дуч келди.
Иккинчи жаҳон урушида Озарбайжоннинг роли жуда муҳим ва аҳамиятли эди. Озарбайжон урушнинг ҳам ҳарбий операцияларига, ҳам иқтисодий ва стратегик соҳаларига катта ҳисса қўшди. Озарбайжон халқи фронтда ҳам, орқада ҳам катта мардонавор туриб, армияга зарур ёрдам кўрсатди. Уруш бошланганда Озарбайжон аҳолиси фронтга кетишга тайёр эди.
Манбаларга кўра, воқеа 7 июнь куни диндорлар шом намозига тўпланган Карн ал-Асад қишлоғида содир бўлган. Агентлик тахминига кўра, ҳужумчи руҳий касалликдан азият чеккан бўлиши мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Лос Анжелес шаҳрига 2000 нафар Миллий гвардия аскарларини юборишга қарор қилди. Намойишлар янада шиддатли тус олмоқда.
Хитойда HKU5-CoV-2 деб номланган янги вирус қайд этилди. Ҳозирча у фақат кўршапалаклар орасида тарқалмоқда, бироқ штаммлардан бири инсонларга юқиши мумкинлиги аниқланган.
Германия канцлери Фридрих Мерц АҚШ Конгрессидаги айрим сенаторларни Россиянинг қайта ҳарбий қуролланиш ҳаракатларини тушунмасликда айблади. Унинг фикрича, улар Москва томонидан олиб борилаётган тайёргарлик кўламини ҳақиқий таҳдид сифатида қабул қилмаяпти.
Янги қонунга кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун:
▪️жисмоний шахсларга — 50 минг рублгача (8,1 млн сўм),
▪️мансабдорларга — 200 минг рублгача (32 млн сўм),
▪️компанияларга — 500 минг рублгача (81 млн сўм) жарима солинади.
Бу ҳақда “Туркменгаз” давлат концернига қарашли Табиий газ илмий-тадқиқот институти лабораторияси мудири Ирина Лурьева TESC 2025 халқаро конференциясида маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.
Қўшма Штатлар Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга қарор қилган тақдирда ҳам Европа Украина қаршилигини қўллаб-қувватлашга қодир, деди Германиядан қурол-яроғ етказиб беришни мувофиқлаштириш учун масъул немис генерали Кристиан Фрейдинг Реутерс агентлигига.
АҚШ олимлари янги коронавирус ҲКУ5-CОВ-2 ни топдилар, у одамларни юқтиришдан атиги битта мутатсион бўлиши мумкин. У Хитойда кўршапалак намуналаридан ажратилган ва тадқиқотга кўра, маълум ўзгаришлар билан инсон ҳужайраларига кириб боришга қодир. Натижалар Натуре Cоммуниcатионс журналида чоп этилган .
“Репорт” Euronews телеканалига таяниб хабар беришича , ҳибсга олинганлар орасида Европа, АҚШ ва Лотин Америкасидан келган тиббиёт ходими ва икки нафар ўқитувчи бор.
6 июн тонгида Россия томонидан Украина пойтахти Киевга ракеталар ва дронлар ёрдамида кучли ҳужум уюштирилди. Ҳужум оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна 20 нафар одам турли тан жароҳатлари билан жабрланди.