Бухоро вилоят ҳокимлиги “тадбиркор”нинг мулкини тортиб олганмиди?

A A A
Бухоро вилоят ҳокимлиги “тадбиркор”нинг мулкини тортиб олганмиди?

Ижтимоий тармоқда Раҳим Ходжаев исмли шахс Бухоро вилоят ҳокимлигини унга тегишли бўлган собиқ трикотаж фабрикаси биносини тортиб олганликда айблаб, “ҳокимиятдагилар Олий суд томонидан чиқарилган қарорни писанд қилмасдан, сохта ҳужжатлар тайёрлаш орқали обьектни “Шофиркон Экваториал Текс” корхонасига бериб юборишган” дея айюҳаннос солиб, пост қолдирган. Вилоят ҳокимлиги “Халқ сўзи онлайн” сўровига кўра, бу ҳолат юзасидан қуйидагича муносабат билдирди:

Бугунги кун тадбиркори замон билан бирга нафас олиши, бугунги кун талабини теран тушуниб етган ҳолда ўзи ва бошқаларга моддий манфаат келтириши, халқимиз турмушини фаровон, ҳаётини рисоладагидек қилиш йўлида жонбозлик кўрсатиши, ташаббускор бўлиши ҳам қарз, ҳам фарз. Аммо иқтисодий ислоҳотлар жараёнида ўзига берилган имконият ва имтиёзларни суиистеъмол қилиш, ҳукумат томонидан катта рағбат тариқасида “ноль” қийматда ажратиб берилган мулкни жайдари тил билан айтганда, “ўзиники қилиб олганидан сўнг” уни ўз билганича тасарруф этиш, таъмирлаш ва бутлаш ўрнига талон-торож этиш, банк кредитларини мақсадли қўллаб, зарур технологияни харид қилиш, иш ўринларини яратиш ўрнига борини ҳам бир бошидан ҳавога совуриш ёки тасарруфдаги бино-иншоотни баттар вайрона ҳолга келтириш каби ҳолатлар ҳам минг афсуски, учраётганини қандай тушуниш ёхуд оқлаш мумкин ?!

Бу ўринда гап собиқ “Бухоро трикотаж фабрикаси” акциядорлик жамияти, ўтган аср тўқсонинчи йиллари охирларида “Исмоил Фозилов” очиқ акциядорлик жамияти сифатида фаолият кўрсатиб, инқирозга юз тутган, бино-иншоотлари бўшаб, бир неча йиллаб қаровсиз ва ташландиқ ҳолда ётган корхона хусусида бормоқда. Объектнинг айни пайтдаги аҳволини кўриб, унда бир вақтлар, яқин ўтмишда 1500-2000 одам ишлагани, шунча оила моддий манфаат кўриб келганига очиғи ишониш мушкул. Минг афсуски, инфратузилма объектлари ўтган йиллар ичида бир нечта жисмоний ва юридик шахсларга сотилган, талон-торож этилган ва бу ҳол ўз навбатида атроф-муҳитга ҳам салбий таъсирини ўтказмай қолмаган.

Тарихига назар ташласак, “Бухоро трикотаж фабрикаси” АЖ юридик номи 1994 йил 21 июнида вилоят Адлия бошқармасидан “Исмоил Фозилов” ОАЖ сифатида қайта рўйхатдан ўтказилган. Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Қўмитасининг 1996 йил 6 мартдаги буйруғига мувофиқ жамиятга тегишли акциялар пакети қайта тақсимланган. Кейинчалик эса давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг 1998 йил 18 мартдаги 130-сонли буйруғига кўра Қўмитанинг 1996 йил 6 мартдаги буйруғига ўзгартириш киритилиб, жамият акция пакетлари қуйидагича, яъни 25 фоизи давлат ихтиёрига, 26 фоизи меҳнат жамоасига, 24 фоиз эркин савдога, 25 фоизи эса хорижий инвесторларга тақсимланган. Аммо кейинчалик, ушбу объект юзасидан давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг 2001 йил 10 сентябрдаги 908-сонли буйруғига биноан жамиятнинг Устав жамғармаси улуши яна қайта тақсимланган. Бухоро шаҳар “Ермулккадастр” давлат корхонаси томонидан “Исмоил Фозилов” ОАЖга тегишли ҳудуд, Бухоро шаҳрининг “Жўбор” кўчаси, 162-уй манзилида жойлашган 53741 метр квадрат умумий ер майдони, шундан ишлаб чиқариш бино-иншоотлари—15849,6 метр квадрат ер майдони рўйхатга олиниб, 2007 йил 10 октябрида кадастр гувоҳномаси расмийлаштирилган. Кейинги йиллар давомида эса ушбу корхонанинг бино-иншоотлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ бир неча тадбиркорлик субъектига тақсимланган ҳолда сотилганини кўриш мумкин. Амалда ўз тадбиркорлик лойиҳаларини тақдим этиб, ажратилган жой, бино-иншоотдан мақсадли фойдаланиши лозим бўлган субъектлар эса зиммадаги масъулиятни теран тушуниб етмаганликлари оқибатида ҳудуддаги аҳвол шу бугунги кунга қадар ҳаминқадарлигича, “эски ҳаммом, эски тос”лигича қолиб келаётгани ташвишланарли.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 апрелдаги Қароридан келиб чиқиб, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг 2013 йил 11 февралдаги 2-сонли буйруғи билан “И.Фозилов” МЧЖнинг 32,2 фоиз давлат улуши тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали жамият таъсисчиси ҳисобланган Рахим Ходжаевга хусусийлаштириб берилган. Тарафлар томонидан бу тўғридаги олди-сотди шартномаси ҳам имзоланган. Фуқаро Раҳим Ходжаев томонидан “И.Фозилов” МЧЖнинг 32,2 фоиз давлат улуши, яъни 883 501 747 сўм миқдоридаги тўлов амалга оширилган. Шундан сўнг ҳудудий бошқарма томонидан фуқаро Рахим Ходжаевга нисбатан шартнома шартлари бажарилмаганлиги билдирилгани ҳолда ундан 132 миллион 16 минг сўм пеняни ундириб беришни сўраб 2013 йил 13 майда даъво аризаси билан Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига мурожаат қилинган. Мазкур суднинг 2013 йил 18 июлдаги ажримига мувофиқ тарафлар ўртасида имзоланган келишув битими тасдиқланиб, мазкур фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган. Кейинчалик ҳудудий бошқарманинг 2014 йил 26 декабрдаги 4-сонли буйруғига кўра фуқаро Р.Ходжаев номига “И.Фозилов” МЧЖ устав фондидаги 32,2 фоиз давлат улушига эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи сертификат расмийлаштириб берилган. Шундан сўнг фуқаро томонидан катта мулкни ўз билганича тасарруф этиш, уни тақсимлаб сотиш режаси обдон ўйлаб чиқилган.

Олди-сотди ишларида Раҳим Ходжаев  Бухоро шаҳридаги “Бухоро Глобал риелтор” МЧЖ билан яқин ҳамкорлик қилганди. Масалан, вилоят марказининг “Жўбор” кўчаси, 162-уй манзилида жойлашган корхонанинг умумий ер майдонидан 120 квадрат метрдаги бино-иншоот 2015 йил 6 майда фуқаро Соли Ашуровга кадастр гувоҳномаси асосида сотилган. Унгача эса, аниқроғи, 2015 йил 9 мартидаги кадастр гувоҳномасига мувофиқ корхона ҳудудидан 110 метр квадратда жойлашган бино-иншоот бошқа бир талабгор фуқаро Гулрух Асадовага олди-сотди шартномаси асосида расмийлаштирилган. Худди шу тартибда “Бухоро Глобал риелтор” МЧЖнинг 2015 йил март ойидаги олди-сотди шартномаси ва савдо баённомаларига мувофиқ “Исмоил Фозилов” МЧЖнинг ҳудудидан қурилиш ости майдони 120 квадрат метрдан иборат бино-иншоот Абдураҳим Исомовга, ундан сўнг 116 квадрат метрлик бино-иншоот фуқаро Мубашира Гулямовага, 1121 метр квадрат ер майдонидаги “қозонхона” биноси фуқаро Наби Ҳамидов номига, 216 квадрат метрдан иборат “Паногоҳ” бино-иншооти фуқаро Ғайбулло Хайруллоев номига, 500 метр квадратдан иборат “4-сонли бино-иншоот”нинг бир қисми фуқаро Бешимбой Музаппаровларга сотилган ва уларга кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилган. Текшириб кўрилганида, ушбу бино-иншоотларнинг аксари йиқитиб ташланиб, ўрнида ваколатли ташкилотларнинг рухсатисиз уй-жой сифатида қайта қурилиш ишлари амалга оширилганини кўриш мумкин.

Катта мулк эгаси саналган Раҳим Ходжаев кейинчалик “Vip real estate” МЧЖ Бухоро вилояти филиали билан ҳамкорлик қилиб, “Исмоил Фозилов” МЧЖнинг ўзига тегишли ер майдонидан 7888,0 метр квадратдан иборат “тўрт қаватли идора биноси ва уч қаватли ишлаб чиқариш цехи” бино-иншоотларини фуқаро Гулчеҳра Ходжаевага, шунингдек, 115 квадрат метрдан иборат “қурилиши тугалланмаган” бино-иншоотни бошқа бир талабгор Соҳибжон Қодировга сотиб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб берган. Аммо ўрганишлар ва суриштирувлардан сўнг маълум бўлишича, фуқароларга сотилган ер майдонининг 10 тасида ноқонуний турар жой бинолари қурилаётганлиги ўз исботини топди. Аниқланган ҳар бир ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ишчи гуруҳи тузилиб, мутахассислар томонидан синчиклаб ўрганилганида, қатор қонунбузилиш ҳоллари, сохтакорликлар, кадастр давлат корхонаси томонидан каттагина ер қисми давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги маълум бўлди.

Давлат Мулк Қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси, “Ўзбекенгилсаноат” уюшмаси ҳамда харидор “Бухоро трикотаж фабрикаси” АЖ ўртасида 1994 йил 16 майда тузилган ўзаро келишув шартномасида харидор меҳнат қонунчилигига қатъий риоя этгани ҳолда ишлаб турган ишчиларни ишдан бўшатмаслиги, ўз фаолият йўналишини 5 йил давомида ўзгартирмаслиги, маҳсулот ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳажмини сақлаб қолиш чораларини кўриши, меҳнат жамоасини ижтимоий ҳимоялаш ва яна бошқа қатор мажбуриятларни ўз зиммасига олган. Аммо амалда эса бутунлай бошқача манзара акс этиб, мулкдор томонидан хусусийлаштирилган объект юридик ва жисмоний шахсларга сотиб юборилиб, талон-торож қилинган.

Юқорида келтирилган мисоллар атрофлича ўрганилгани ва қонуний баҳо берилгани ҳолда Бухоро шаҳар прокурори томонидан 2018 йил 19 июнда Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилоят судига даъво аризаси киритилган. Унда мулкни давлат эгалигига қайтариш лозимлиги эътироф этилгани ҳолда жавобгар томонга нисбатан тегишли чора кўриш зарурлиги сўралган.

Мазкур иш Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди кассация инстанцияси томонидан батафсил муҳокама қилиниб, ишдаги ҳар бир ҳужжат, олди-сотди шартномаси, кадастр гувоҳномалари, уларнинг қонунийлиги эътибордан четда қолмади. Бир неча ойга чўзилган муҳокамалардан сўнг 2019 йилнинг 27 март кунида тегишли суд органи ўз ажримини эълон қилди. Унга мувофиқ Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2018 йил 19 июндаги мазкур даъво аризаси бўйича чиқарган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Ҳозирда обьект инвестиция киритиш, янги иш ўринларини яратиш шарти билан билан “Шофиркон экваториал текс” сармоядорларига берилган. Ва бу ерда кенг кўламдаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда яна бир гап. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 июнь куни ҳудудларда саноатни ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида бўш турган ёки самарали фойдаланилмаётган давлат ва нодавлат объектлари ҳисобини юритиш, улар негизида корхоналар ташкил этиб, иш ўринлари яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.Мазкур масалада мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Демакки, бугуннинг тадбиркорига талаб жуда юқори. У қўлга киритган ва ўзига ишонч билдирилган каттагина корхонани парокандаликка олиб бормасдан, инқирозга юз тутишига сабабчи бўлиб қолмасдан, ишбилармонлиги туфайли нафақат ўзи, балки бошқаларни ҳам боқиши, ортидан эргаштириши, моддий таъминлаши, керак бўлса, таянчи ва ғамхўри бўлмоғи ҳам қарз, ҳам фарздир.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

"Трамп ҳали ҳам ғалаба қозонганини айтиб келади. Лекин аслида у анча олдин ютқазган эди"

Менимча, Тайван фуқаролари ҳақиқий вазиятга назар ташлаганларида, буни аниқ кўришади.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрон: янги ҳаво мудофаа тизими бир нечта АҚШ самолётларини уриб туширди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилишича, 3 апрель куни янги ҳаво мудофаа тизими АҚШ ва Исроилга тегишли ҳаво техникасига зарба берган.

Гвардиоланинг ёрдамчиси: «Ҳусанов шу қадар тезки...»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Баҳодир Жалолов: “Эркак кишини икки нарса синдиради..."

Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Абдуқодир Ҳусановнинг «Ливерпуль»га қарши ўйини қандай баҳоланди?

"Манчестер Сити" Англия кубоги чорак финалида "Ливерпуль"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.