Бухоро шаҳрида субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган бош мутахассис ушланди

Бухоро шаҳрида субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган бош мутахассис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси бош мутахассиси Б.О. Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси шўъба мудири Р.Ж. билан ўзаро тил бириктириб, фуқаро З.А.га Бухоро шаҳридан субсидия асосида уй олиб бериш эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!