Бўстонлиқ туманидан 1,2 млрд сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва собиқ назоратчи аниқланди

Бўстонлиқ туманидан 1,2 млрд сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва собиқ назоратчи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.I.” МЧЖ раҳбари А.С., “S.S.” МЧЖ ҚК собиқ техник назоратчиси З.Х. ва бошқалар ҳудуддаги 2 та МФЙда сув таъминоти тизимларини қуриш ва реконструкция қилишда амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 1,2 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!