Бугун Тошкентдаги айрим марказий кўчалар ёпилади

Бугун Тошкентда Отлиқ кавалерия паради ўтказилади. Шу сабаб қуйидаги кўчалар соат 17:00дан 18:00га қадар қисман ёпилади:
▪️“Ўзбекистон меҳмонхонаси” автотураргоҳидан Махтумқули кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўлигача ва ушбу айланма йўл;
▪️Амир Темур хиёбонидан Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасигача;
▪️Амир Темур шоҳ кўчаси ва Алишер Навоий кўчаси кесишмасидан “Hyatt regency” меҳмонхонаси автотураргоҳигача.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).