Бугун Тошкентда жами 120 та масжидда Таровеҳ намози ўқилади

Хавфсизликни таъминлаш мақсадида қуйидаги кўчаларда ҳаракат чекланади – рўйхат
Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
Тепа масжиди Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасигача;
Бектемир тумани бўйича:
Алибек масжиди М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасигача;
Яшнобод тумани бўйича:
Ислом ота масжиди Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларигача;
Али ибн Абу Толиб масжиди Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасигача;
Миробод тумани бўйича:
Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди Янги-Қуйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чоррахадан Файзиобод 5-тор кўчасигача;
Қуйлиқ ота масжиди ТХАЙ-Қуйлиқ ота кўчалари кесишган чоррахадан Янги Қуйлик тор кўчасигача;
Сергели тумани бўйича:
Маъруф ота масжиди Чоштепа кўчасидан Чош тепа 1-тор кўчасигача(Темир панжара - 20);
Нўғайқўрғон масжиди Янги Сергели–Нуғайқўрғон КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача;
Яккасарой тумани:
Усмон бин Маъзум масжиди КХАЙ-Файзли Тошкент чоррахасидан КХАЙ-Қушбеги чоррахасигача;
Яккасарой масжиди Ш.Руставели-Яккасарой чоррахасидан Яккасарой-Боғу-бўстон чоррахасигача;
Ракат масжиди Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасигача;
Янгиҳаёт тумани:
Ниёзмат ота масжиди ТХАЙ-Бинокор чоррахасидан Пастдархон махалласига киришгача
Шайхонтохур тумани бўйича:
Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди Кўкча Дарвоза-Нурафшон чоррахасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч; чорраҳасигача;
Комолон масжиди Бунёдкор-Комолон чорраҳасидан Камолон-Устазода 2-тор чоррахасигача;
Олмазор тумани бўйича:
Хастимом масжиди Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой-А.Қодирий чорраҳасигача;
Исломобод масжиди КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача;
Дўстжонбой (Сулола) масжиди Сағбон-Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасигача;
Юнусобогд тумани бўйича:
Мирза Юсуф масжиди Боғишамол кўчасида Шивили кўчасигача;
Учтепа тумани бўйича:
Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди Катта Қани айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача;
Хазрати Али масжиди Назарбек-Махорат чоррахасидан Назарбек-Замахшари 1-тор кўчасигача;
Чилонзор тумани бўйича:
Новза масжиди Бунёдкор-Муқумий мост тагидан Олий Мажлис қаршисигача;
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф масжиди Ал-Хоразмий-Гавхар чоррахасидан Сўгалли ота кўчасигача;
Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача;