Бугун ҳам қор ёғадими?

Бугун ҳам қор ёғадими?

"Ўзгидромет" хабарига кўра, 25 февралда Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво бӯлади, ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Жанубий ва шарқий туманларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундуз куни 2-7° совуққача, шимолда  8-13° совуққача пасаяди.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-5° совуққача пасаяди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ❄️баъзи жойларда қор ёғади. ⚠️Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамолнинг 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° совуқ атрофида бӯлади.

Ёғиб ӯтган ёғингарчиликлар ва ҳаво ҳарорати кечалари 7-12° совуққача, шимолда эса 17-22° совуққача пасайиши ҳисобига йӯлларда яҳмалак ҳосил бӯлади. 
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!