Бугун бутунжаҳон чиқиндиларни иккиламчи қайта ишлаш куни

Глобал қайта ишлаш куни ҳар йили ўтказиладиган тадбир бўлиб, у қайта ишлашнинг аҳамияти ҳақида хабардорликни ошириш ва одамларни чиқиндиларни камайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатларга ундаши билан аҳамиятлидир. Ушбу кун барқарор амалиётларни тарғиб қилиш ва қайта ишлашнинг афзалликларини таъкидлаш учун бутун дунё бўйлаб шахслар, ташкилотлар ва ҳукуматларни бирлаштиради.
Мазкур кун муносабати билан, пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган "Prof Pask" чиқиндиларни иккиламчи қайта ишлаш заводининг фаолиятига эътибор қаратилди.
Ушбу корхонанинг бир кунлик қоғоз чиқинди қабул қилиш ҳажми ўртача 110 тонна бўлиб, кунлик қоғоз чиқиндини қайта ишлаш ҳажми эса 90-100 тоннани ташкил этади. Шунингдек, корхона томонидан бир ой давомида имопорт учун 60 тоннага яқин қоғозлар ҳамда 3 500 донадан зиёд экспортбоп қоғоз қутилари ишлаб чиқарилади.
Сўнгги йилларда дунё бўйича чиқиндиларнинг кўпайиши ва чекланган ресурслар муаммоси энг долзарб муаммоларга айланиб улгурди. Ушбу муаммоларни ҳал қилишнинг самарали усулларидан бири бу чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида турли хил хўжалик соҳалари учун зарур бўлган фунционал хусусиятларга эга хом ашё сифатида фойдаланиб (иккиламчи мақсадларда фойдаланиш) тегишли маҳсулотларни олишдир.