Британия махсус хизмати имкониятларини кенгайтиради

Британия махсус хизмати имкониятларини кенгайтиради

Британия шериклари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун махсус хизмат имкониятларини кенгайтиришда давом этади ва хорижга ўз ходимларини кўпроқ жойлаштиради, дейилади мамлакатнинг янгиланган мудофаа стратегиясига (Integrated Review Refresh 2023) бағишланган ҳужжатида.

“Биз разведка хизматимиз имкониятларини кенгайтириш ва уларнинг ҳам махфий, ҳам ошкора фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган ваколатини оширишда давом этамиз. Биз шериклар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун хорижга янада кўп ходимларимизни жойлаштирамиз”, – дейилади ҳужжатда.

“Британия, шунингдек, оммавий ва тижорий маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш бўйича ҳукумат имкониятларини янада яхшилаш учун очиқ манбаларни ўрганувчи янги разведка марказини ҳам ташкил этади”, дейилади ҳужжатда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!