Буюк Британия Ҳазел каби ядровий бўлмаган баллистик ракеталардан фойдаланган ҳолда потенциал ҳужумдан деярли ҳимояланмаган. Бу хулоса Британиянинг The Sunday Times газетаси томонидан олиб борилган терговда келтирилган.
Журналистлар ёзганидек, Совуқ уруш даврида инглиз стратеглари оролга фақат ядровий каллаклар билан ҳужум қилиш мумкин, деб тахмин қилишган. The Times нашрининг ёзишича, Буюк Британия ўнлаб йиллар давомида на қуруқликда, на ҳавода ва на денгизда ракеталарга қарши мудофаа тизимларига сармоя киритмаган.
Буюк Британиянинг баллистик ракеталарга қарши асосий қуроли 45-тоифа эсминетслардир, аммо уларнинг асосий вазифаси флот ва денгиз базаларини ҳимоя қилишдир. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, бу кемаларнинг имкониятлари чекланган; The Times хулосасига кўра, Буюк Британия зудлик билан Исроилнинг Темир гумбазига ўхшаш ракетага қарши мудофаа тизимига муҳтож.
Британия учун мумкин бўлган таҳдидлар орасида The Sunday Times, Британия кемалари ёки Кипрдаги ҳарбий базаларига баллистик ракеталар билан ҳужум қилиши мумкин бўлган яманлик ҳутийларни номлайди. Ва агар Россия ёки Эрондан келаётган бундай ракеталар Ливиядаги жангарилар қўлига тушса, улар ўзлари билан бирга Лондонга ҳам зарба бера оладилар, дея огоҳлантиради газета.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро Дўстов метанда юзага келаётган муаммоларни танқид қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 26 декабрь куни 15 сутка қамоқ жазоси тайинлангани айтилмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик машҳур журналист Лекс Фридманга берган интервьюсида “Мамлакат Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятлари, шунингдек Қримдан НАТОга аъзо бўлиш таклифи эвазига воз кечишга рози бўладими?” деган саволга жавоб берди.
Айни дамда қутқарув операциясида: 55 нафар қутқарувчи, 5 та сув кемаси, 2 та учувчисиз учиш аппарати, сув ости қидирувлари учун акс садо-садогор, 10 та техника иштирок этмоқда.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, вируснинг асосий симптомлари йўтал, тумов, ҳансираш, иситма, бош оғриғи бўлиб, уни махсус даволаш усули мавжуд эмас.