БРИКС таъсирининг кучайиши АҚШ ва G7 ҳукмронлиги даврининг тугашини англатади

БРИКС таъсирининг кучайиши АҚШ ва G7 ҳукмронлиги даврининг тугашини англатади

БРИКС таъсирининг кучайиши АҚШ ва G7 ҳукмронлигининг тугашини англатади. Бу ҳақда британиялик иқтисодчи Мартин Вольф Financial Times газетаси мақоласида ёзади.

"Қўшма Штатлар остидаги бир қутблилик даври ҳам, G7нинг иқтисодий ҳукмронлиги ҳам тарихдир", дейилади матнда.

Вольф G7 давлатлари ўз қадриятлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари кераклигини, бироқ улар “дунёни бошқара олмаслигини” таъкидлади.

Иқтисодчининг таъкидлашича, 19 давлатнинг БРИКСга қўшилиш истаги бу ташкилотнинг дунёда таъсири кучайиб бораётганидан далолат беради.

"БРИКС энди муҳим глобал гуруҳга айланиш йўлида кетаётганга ўхшайди", деб ёзган Вольф.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!