Бразилиянинг ОПЕК+ иттифоқига қўшилиш муддати аниқ бўлди

Бразилиянинг ОПЕК+ иттифоқига қўшилиш муддати аниқ бўлди

Бразилия 2024 йилнинг январидан бошлаб ОПЕК+ иттифоқига қўшилади.

Бу ҳақда Reuters манбасига таяниб хабар берди.

Айни пайтда ОПЕК+ таркибига 23 давлат, жумладан, дунёдаги энг йирик нефт қазиб олувчилар – Россия ва Саудия Арабистони киради. ОПЕК мамлакатлари ва картелдан ташқаридаги 11 давлат ўртасида нефт қазиб олишни чеклаш тўғрисидаги битим беш йил аввал – 2016-йилнинг 10-декабрида энергия ресурсларининг жаҳон нархлари пасайиши фонида имзоланган эди. Бу иттифоқ ОПЕК+ деб номланди.

Бразилия жуда йирик нефт ишлаб чиқарувчиси. Бразилия регуляторининг маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатда нефт қазиб олиш кунига 3 миллион баррелдан ошади.

Июл ойида ОПЕК бош котиби Хайсам ал-Гайс ташкилотни кенгайтириш устида иш олиб бораётганини айтган эди. Унинг айтишича, у Малайзия, Бруней ва Мексикага ташриф буюрган, аммо аниқлик киритишича, ҳозирча бу мамлакатларни ОПЕКга таклиф қилиш ҳақида гап бўлмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!