Бразилияда дунёдаги энг баланд осмонўпар турар-жой биноси қурилади

Бразилияда дунёдаги энг баланд осмонўпар турар-жой биноси қурилади

Бразилиянинг Балнеарио-Камбориу шаҳрида дунёдаги энг баланд осмонўпар турар-жой биноси қурилади. Қурилиш лойиҳаси маҳаллий ҳокимият томонидан маъқулланган, деб хабар берди Dezeen.

Triumph Tower деб номланган бинонинг баландлиги 544 метр бўлади ва Ню-Йоркдаги энг баланд турар-жой биносидан (Central Park Tower) 72 метр баландроқ бўлади. Лойиҳа Бразилиянинг FG Empreendimentos девелопер компанияси томонидан амалга оширилади.

Осмонўпар бино Барра-Сул ҳудудида қурилади. Бино 100 қаватли бўлиб, 150 минг квадрат метр майдонни эгаллайди. Миноранинг меъморий кўриниши тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.

Балнеарио-Камбориу шаҳри ўзининг осмонўпар бинолари билан машҳур. Унда Жанубий Америкадаги бир қатор энг баланд осмонўпар бинолар жойлашган бўлиб, уларнинг баъзилари FG Empreendimentos компанияси томонидан қурилган, жумладан Epic Tower ва One Tower.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!