Боррель Исроилнинг экстремист вазирларига қарши санкциялар жорий қилишни талаб қилди.
Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррель Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ва Исроил молия вазири Бецалел Смотричга қарши санкциялар жорий этишга чақирди.
“Бутун дунё Ғазода ўт очишни тўхтатишга интилаётган бир пайтда, вазир Бен-Гвир ёқилғи таъминотини қисқартиришга ва тинч аҳолига ёрдам беришга чақирмоқда. Вазир Смотричнинг даҳшатли баёнотлари сингари, бу ҳам уруш жиноятларига даъватдир», - деб ёзди Боррел Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Шу муносабат билан Европа дипломатияси раҳбари «санкциялар ЕИ кун тартибида бўлиши керак», деди.
Шунингдек, у Исроил ҳукуматини Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда виждонан иштирок этишга чақирди.
«Исроил ҳукуматини уруш жиноятларини содир этишга ундайдиган бундай даъватлардан сўзсиз узоқлашишга ва уни зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича АҚШ, Қатар ва Миср кўмаклаштирган музокараларда виждонан иштирок этишга чақираман», — дея қўшимча қилди Боррел.
Шуниси эътиборга лойиқки, бу Европа Иттифоқининг юқори мартабали амалдори томонидан Исроил раҳбариятига қарши санкциялар қўллаш ҳақидаги биринчи чақириқдир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.