Бомба борлиги айтилган самолёт Ўзбекистонга қўнди

Бомба борлиги айтилган самолёт Ўзбекистонга қўнди

Россия пойтахти Москвадан 240 нафар йўловчиси бўлган Гоа оролига йўл олган чартер рейс шанба оқшомида бомба таҳдиди ортидан Ўзбекистонга мажбуран қўндирилди.

Маълумотларга кўра, парвоз эрталаб соат 4.15 да Жанубий Гоадаги Даболим аэропортига қўниши керак эди.

"Азур Аир" авиакомпанияси томонидан амалга оширилган (АЗВ2463) рейси Ҳиндистон ҳаво ҳудудига киргунга қадар бошқа томонга бурилган.

«Даболим аэропорти директори томонидан соат 12.30 да самолётга бомба ўрнатилгани ҳақида ёзилган электрон хат келиб тушганидан сўнг у бошқа томонга йўналтирилди», дейилади манбада.

Ҳодиса Москва-Гоа рейси Гужаратнинг Жамнагар аэропортига бомба таҳдиди ортидан фавқулодда қўнганидан деярли икки ҳафта ўтиб содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!