Болливуд қиролининг ўғли Арян ҳибсга олинди

Болливуд қиролининг ўғли Арян ҳибсга олинди

Шоҳрух Хоннинг тўнғич ўғли 23 яшар Арян Хон Мумбайдаги Cordelia Cruises кемасида ўтказилган рейддан сўнг Наркотик моддаларни назорат қилиш бюроси томонидан ҳибсга олинди.

Маълумотларга кўра, Болливуд юлдузи Шоҳрух Хоннинг ўғли Арян Хон наркогуруҳга қўшилиб қолган. Арян Хон 7 киши билан бирга 2021 йил 2 октябрь куни Мумбай-Гоа йўналиши бўйлаб саёҳатга чиққан круиз лайнерида ушланган. Ундан ташқари яна икки киши − Арбаз Сет Мерчант ва Мунмун Дхамеча иш бўйича асосий гумонланувчи сифатида кўрилмоқда.

Шоҳрухнинг ўғли Арян бир вақтнинг ўзида “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қонуннинг бир нечта моддалари билан, жумладан, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиб олишда айбланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!