Болгарияда довул оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Болгарияда довул оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Болгарияда ёғингарчилик билан бирга келган довул икки кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумот берди.

Пойтахт Софияда кучли шамол дарахтни илдизи билан юлиб, ҳаракатланаётган автомобил устига қулагани хабар қилинганди. Натижада автомашинанинг 65 ёшли ҳайдовчиси ҳалок бўлган, унинг рафиқаси эса оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Варнада табиий офат 41 ёшли аёлнинг ҳаётига барҳам берди. Шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Шаҳар ва шаҳар атрофи аҳолиси кўчага чиқмасликка чақирилди. Шу билан бирга, Варна порти ҳам довул туфайли ёпилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!