Болалар захарланиши бўйича жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура

Болалар захарланиши бўйича жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура

Наманган вилоятида болалар захарланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда, дея маълум қилди Бош прокуратура.

"Эслатиб ўтамиз, аввалроқ соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова: «Чуст туманидаги болаларда кузатилган нохуш ҳолат дастлабки текширувларга кўра, дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмаслиги, бу ҳар йили куз фасли бошланишида қайд этиладиган ўткир респиратор инфекцияси аломатлари», — деб айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!