Бола нега бармоғини сўради, тирноғини тишлайди?

A A A
Бола нега бармоғини сўради, тирноғини тишлайди?

Болаларнинг ёмон одатлари деб уларнинг беихтиёр такрорлайдиган ҳаракатларига айтилади. Патологик ёмон одатларга қуйидагилар киради:

  • Бармоқ сўриш
  • Тирноқ тишлаш
  • Киндик ковлаш
  • Соч юлиш ёки ўйнаш
  • Бошни ёстиққа уриш
  • Жинсий аъзони ушлаш ёки ўйнаш (бу бола ухлаганда тўшакни ҳўллаб қўйишига ҳам олиб келиши мумкин)

Бу одатларнинг болалар ривожланишига қандай таъсири бор?

Албатта, ёмон одатлар эстетик жиҳатдан боланинг ҳуснига кўрк қўшмайди ва кўпинча ёмон одати бор болалар ривожланиш жиҳатидан бошқалардан орқада қолади. Ундан ташқари ёмон одатлари туфайли болалар боғча ёки мактабда тенгдошлари ва тарбиячилари тарафидан маломатга қолишлари мумкин, бу эса уларни ўзига ишончи ва тенгдошлари ўртасидаги обрўига путур етказади.

Одатларнинг келиб чиқиш сабаблари нима?

Бундай одатлар келиб чиқишининг энг асосий сабабларидан бири бу психологик муаммолардир. Психологик муаммонинг сабаблари бола ёшлигида содир бўлган воқеалар ёки ота-онанинг эътибори етишмаслиги, тарбияда қўрқитиш ёки калтаклашнинг кўп ишлатилганлиги бўлиши ҳам мумкин. Бола бармоғини сўриши ёки жинсий аъзосини ушлаши билан ўзини тинчлантиришга ҳаракат қилиши, тирноғини тишлаши, сочини юлиши билан ўзини жазолашга ҳаракат қилаётган бўлиши мумкин.

Қандай қилиб ёмон одатларнинг олдини олиш мумкин?

– Фарзандингизни узоқ кўкрак сути билан боқишингиз нафақат унинг иммунитети учун, балки унинг хотиржамлиги учун ҳам жуда фойдали;

– Сўргич ёки кўкрак сути билан боқишни тўхтатаётган вақтингизда эътиборли бўлинг, токи болада бунинг ўрнига бармоқ сўриш каби ёмон одатлар қолмасин;

– Бола гигиенасига эътибор беринг, чунки жинсий аъзоларнинг қичиши ёмон одатни келтириб чиқариши мумкин;

– Ортиқча қаттиққўллик ва жаҳлдорлик қилманг, фарзандингиз ўзига ва сизга ишончини йўқотади;

– Фарзандингиз кичиклигидан унга эътибор бериб, ҳар бир ўзгаришни ўзингиз учун назорат қилиб боринг.

Ёмон одатлардан қутилиш — ота-онадан сабр талаб қилади, чунки бу масалада шошилиш болани қўрқитиш ҳамда муаммони чуқурлашишига олиб келиши мумкин.

Муаммоларнинг сабабларини топиш уларни осон ечилишига ёрдам беради.

Тирноқни тишлаш — психологларнинг фикрига кўра, боланинг ўзига ишончи пастлиги белгиларидан бири. Ушбу ёмон одатнинг бола ҳаётида сақланиб қолиши тирноқ орқали микроблар билан биргаликда турли муаммоларни келтириб чиқаради. Бу сабаб бола организмига гижжалар кириши мумкин. Тирноқ тишлаши сабабли дўстлари орасида калака бўлиши, нутқ ва тиш муаммоларига сабаб бўлиши мумкин. Бу муаммони даволаш учун стрессга сабаб бўлаётган боғчада ёки уйдаги муаммони аниқлаб, уни бартараф этинг, фарзандингизга кўпроқ эътибор кўрсатинг. Бундан ташқари пластилиндан нарсалар ясаш ва аппликация чизиш билан фарзандингизни банд қилишга ҳаракат қилинг.

Болаларнинг бармоғини сўриш одатини йўқотиш учун ҳам маслаҳатлар юқоридаги билан деярли бир хил. Фақат бармоқ сўраётган кичкинтойингизни тинчлантиришни ётишдан бир-икки соат аввал бошланг. Уйқудан аввал фаол ва кўп ҳаракат қиладиган ўйинлар ўйнатманг, имкони бўлса чўмилтиринг, қучоқлаб ётинг. Бундай муаммога учраган болани — қаттиқ гапириш, бармоқларига аччиқ нарса суриш билан муаммони ечаман деб ўйламанг, бу фақат муаммони чуқурлаштиради.

Бурнини ковлашни одат қилган болага ҳам бақириб, уришиш тўғри келмайди. Лекин болани ўз ҳолига ташлаб қўйиш ҳам нотўғри. Муаммони бартараф этиш учун фарзандингизнинг қўлини банд қилишга ҳаракат қилинг (бурнини ковлашни бошлаганида қўлига тўп ёки бошқа ўйинчоқ тутқазинг). Болага кичиклигидан бурун қоқишни ўргатиш ҳам бурун ковлашга сабаб қолдирмайди.

- Бизнинг маданиятда бундай муаммоларга эътибор берилмайди, баъзилари ҳақида эса гаплашиш уят ҳисобланади. Агар боладаги стресс сабабини аниқлай олмасангиз, албатта мутахассисга мурожаат қилинг.

Кичик боланинг жинсий аъзосини ушлаши ёки ўйнаши унинг жинсий ривожланишига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини унутмаслигимиз керак. Чунки жинсий аъзо, бола учун, бошқа аъзолари масалан бурун ёки қулоқ билан бир хил. Шунчаки буни кичик ёшдаги боланинг ўз танасини ўрганиши деб аташимиз мумкин. Болалар буни тинчланиш учун қилишади ва бу ҳол кўпинча ухлашдан аввал содир бўлади. Муаммони бартараф этиш учун эса ухлашдан аввалги сайрлар ёрдам беради. Фарзандингиз уйқуга кетгунига қадар олдида китоб ўқиб беришингиз ҳам аста-секин бу одатнинг унутилишига ёрдам беради. Фарзандингиз гигиенасига эътибор бериш билан бир қаторда ухлаш кийими қулай бўлиши, тор ёки синтетик матодан бўлмаслигига эътибор беринг. Фарзандингиз ухлаётганида эса қўлларини кўрпадан тепага чиқариб ётишини одат қилдиринг.

Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, ёмон одатлар келиб чиқишининг асосий сабаби болага меҳр ва эътибор етишмаслиги экан. Шунинг учун фарзандларимиз билан кўп гаплашиб, уларни кўп бағримизга босишимиз жуда кўп муаммоларни олдини олишга ёрдам беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Муниса Ризаева тўй хизматлари нархини ошкор қилди: Пойтахт ва вилоятлар ўртасидаги фарқ қанча?

Таниқли хонанда Муниса Ризаева "ИнтервюТв" лойиҳасига берган интервьюсида тўй хизматлари учун белгиланган нархларни ошкор қилди.

Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун чипталар сотуви рекорд даражага чиқди

Эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун ҳозирги соатгача роппа-роса 74 725 та чипта сотиб бўлинган.

Сўнгги 140 йилдаги энг кучли Эл-Нино ҳодисаси яқинлашмоқда. Бу бутун дунёдаги об-ҳавога таъсир қилиши мумкин

Маълумот учун, Эл-Нино — ҳар икки йилдан етти йилгача бўлган даврда такрорланиб турадиган иқлим ҳодисасидир.

АҚШда ҳам тўй қилаётганлар ақлдан озмоқда

Бу ҳақда New York Post нашри хабар беради.

Тимми исмли кит биоёқилғига айланади

Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

КХДР АҚШнинг ядровий қуролдан воз кечиш чақириғига жавоб берди

Бу ҳақда Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилди.

Қатар Эронга 12 миллиард доллар таклиф қилди

Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.

Қатар давлат инвестиция жамғармаси Швейцарияга гол урган футболчига жуда катта мукофот тўлайди

Қатар давлат инвестиция жамғармаси Ҳуҳига ЖЧдаги голи учун 3 миллион доллар ва ярим миллиондан қимматроқ Rolls-Royce Phantom совға қилади

Жасжан Россияда қўлга олинди: блогер кечирим сўради

У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Икки вертолёт тўқнашуви натижасида машҳур қўшиқчи ва блогер вафот этди

Бу ҳақда CNN Brasil телеканали хабар берди.

Трамп Эронга жиддий ён босди

Бундай фикрни Жо Байден маъмурияти давридаги Давлат департаментининг собиқ матбуот котиби Метю Миллер билдирди.

Саида Мирзиёева: “Ушбу масалани шахсан ўз назоратимга олдим”

“Бу курашда четда томошабин бўлиб туришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”, деб ёзади Президент Администрацияси раҳбари.

"Путин ўз исмини тарихдаги энг даҳшатли ваҳшийлар рўйхатига абадий ёзиб қўйди"

Украина ТИВ раҳбари Россиянинг Киево-Печерск лаврасига берган зарбасини ваҳшийлик деб атади

ЖЧ-2026: 15 июнь кунги ўйинлар жадвали

АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари 2026 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Буюк Британия бош вазирига тегишли мулкларга ўт қўйишда икки нафар Украинада туғилган эркак айбдор деб топилди

Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.

Барча Жаҳон урушларини Европа бошлаган — Лавров

Россия ташқи ишлар вазирининг бошқа баёнотлари:

Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди

Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.

Самарқандда уч ёшли бола боғчадаги сув ҳавзасига тушиб кетиб, вафот этди

“Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

АҚШнинг Канзас-Сити яқинида парашютчилар бўлган самолёт ҳалокатга учради

Қутқарув хизматлари самолётдан сакраб қолишга улгурган парашютчиларни топиш умидида ҳалокат жойи атрофини кўздан кечирди, бироқ омон қолганларни топа олмади

Россия Украинадаги урушга давлат бюджетининг ярмини сарфлай бошлади – немис иқтисодчиси тахлили

Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.

Исроил: Эрон масаласида АҚШдан мустақил ҳаракат қиламиз

Исроил мудофаа вазири мамлакат Эрон билан боғлиқ хавфсизлик масалаларида АҚШдан мустақил қарор қабул қилишда давом этишини билдирди.

Қашқадарёда ўзини прокурор деб таништирган фирибгар ушланди

Қашқадарё вилоятида бир шахс ўзини прокурор сифатида таништириб, фуқародан пул талаб қилган.

АҚШ ва Жанубий Кореяга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Терговга қадар текширув давомида, у муқаддам 1999 й.т. бошқа бир фуқарони ҳам Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, пул олганлиги маълум бўлди.

Эрон терма жамоасининг машғулот базаси яқинидан жасад топилди

Марҳумнинг шахси ҳозирча сир сақланмоқда.

Яккасаройдаги кўп қаватли уй фасадида ёнғин содир бўлди

Хабарга асосан қутқарув бўлинмалари соат 10:23 да воқеа жойига етиб борган ва ҳозирда ёнғинни ўчириш ишларини амалга оширмоқда.

Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик такомиллаштирилди

Қонун (ЎРҚ–1151-сон, 11.06.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Кит Келлог Исроилнинг ядровий қуроли борлигини “очиқлаб қўйди”

Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.

Туркиянинг вақт секинлашадиган қишлоқлари ҳақида биласизми?

Сўнгги йилларда секин саёҳат (clow travel) замонавий туризмнинг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Сайёҳлар тобора сокин, мазмунли ва мақсадли саёҳатни афзал кўрмоқда.

Сурхондарёда уч нафар ўсмир дарёга чўкиб, ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида дарёга чўмилиш учун тушган беш нафар йигитдан уч нафари кучли оқим қурбони бўлди.

Таиланд суди икки эркакни ўлим жазосига ҳукм қилди

Ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ инсон жароҳатланган эди.

Профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди

2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Трамп Эронга қарши янги кучли зарбалар билан таҳдид қилди

Дональд Трамп АҚШ яқин соатларда Эронга қарши яна бир қатор “жуда кучли зарбалар” бериши мумкинлигини маълум қилди.

Сурхондарёда поездда йўловчи аёлга шилқимлик қилган чипта сотувчиси 5 суткага қамалди

Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, у манзилга яқинлашганда чипта сотувчиси унинг орқасидан келиб қучоқлаган.

Андижондаги поликлиникада 4 киши заҳарланиб вафот этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Марҳаматдаги ҳолатда қутқарувчилар 4 жасадни чиқариб олгани тасдиқлади.