Япониялик профессионал боксчи Сигетоси Котари чемпионлик жангидан бир неча кун ўтиб, 28 ёшида вафот этди, деб хабар берди Япония бокс комиссияси.
Олти кун олдин Котари ватандоши Ямато Хатога қарши чемпионлик камари учун рингга кўтарилганди. Тўлиқ ўн икки раунд давом этган тўқнашув дуранг натижа билан якунланган эди. Жанг давомида Сигетоси бош қисмига кўплаб зарбалар ўтказиб юборган ва бунинг натижасида субдурал гематома ташхиси билан шошилинч бош мия операциясини ўтказиш учун касалхонага етказилганди.
Операциядан икки кун ўтиб, кеча тунда Котари вафот этди. Бу хабарни Япония бокс комиссияси ҳам тасдиқлади.
"Рингдаги жангчи. Руҳи баланд жангчи. Жуда эрта кетди. Унинг оиласи, жамоаси ва бутун япон бокс жамоатчилиги қайғуда. Дуоларимиз у учун", - дейилади хабарда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.