Бокс расман Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилди

Бокс Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин оладиган бўлди. Бу ҳақида Грецияда ўтаётган Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) 144-Сессиясида расман эълон қилинди.
Қайд этилишича, беллашувлар «World Boxing» ташкилоти томонидан ўтказилади.
Ушбу қарор қабул қилингунига қадар бокс Олимпия ўйинлари мусобақалари рўйхатидан чиқарилган эди. Бунга Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) атрофида юзага келган муаммолар сабаб бўлди. Мазкур ташкилотлар ўртасидаги келишмовчиликлар 2019 йилда — IBAʼнинг олдинги раҳбарлигида, федерация бошқарув, молия ва ҳакамлик билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келганида пайдо бўлган.
2020 йилда IBAʼга россиялик Умар Кремльёв янги раҳбар сифатида сайланди. Аммо ХОҚ ташкилотга қайта ишонч билдирмади ва 2024 йилнинг июнь ойида IBAʼни тан олинган федерациялар рўйхатидан расман чиқариб ташлади. Қарор Лозаннадаги Спорт арбитраж суди томонидан ХОҚнинг Париждаги сессиясида қабул қилинди ва у бир овоздан маъқулланди.
ХОҚ ва IBA ўртасидаги сўнгги можаро Россия ва Беларусь спортчилари федерацияси шафелигида ўз мамлакатлари байроқлари остидаги мусобақаларда қатнашиши билан боғлиқ вазиятда юзага келди. Бу ХОҚ тавсияларига мос келмайди.
Оқибатда, оқибатда ўтган йилнинг май ойида ХОҚ IBAʼга аъзо федерациялар спортчиларини 2028 йилги Олимпиада ўйинларида қатнашишни тақиқлади. Шунга қарамай, Париж-2024 Олимпиадасида бокс мусобақалари ХОҚнинг махсус ишчи гуруҳи назорати остида ўтказилди.
2023 йилнинг 13 апрель куни «World Boxing» ташкилотига асос солинди ва у IBAʼга муқобил сифатида катта саҳнага чиқди. Тузилма боксни Олимпия ҳаракатида сақлаб қолиш мақсадида ташкил этилган. Шу кундан бошлаб «World Boxing» расмийлари Олимпия ўйинларида ўз бокс делегациялари иштирокини таъминлаш истагида бўлган давлатларга ташкилотга аъзо бўлиш таклифини юбора бошлади.
Апрель ойининг ўзида Германия, Буюк Британия, Нидерландия, Филиппин, Швеция ва Қўшма Штатлар вакиллари янги халқаро федерация – «World Boxing» ташкил этилганини расман эълон қилди ҳамда «бошқарув ва ҳалоллик» билан боғлиқ муаммолар туфайли IBA аъзолигидан чиқишини билдирди.