БМТ расмийлари Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ташкилотни Каховка ГЭСи вайрон қилинганига ўз вақтида жавоб бермаганликда айблаган танқидига жавоб қайтарди.
БМТнинг гуманитар ёрдам координатори Денис Браун (у Херсон вилоятида жойлашган) Женевада журналистлар саволларига жавоб берар экан, БМТ ёрдам агентликлари жабрланган ҳудудларга жуда тез етиб келганини айтди. Шунингдек, унинг таъкидлашича, бугун минтақага бешта юк машинасидан иборат карвон зарурий буюмлар билан келади.
БМТ маълумотларига кўра, Украина назорати остидаги ҳудудда камида 17 минг киши жабрланган ва якуний кўрсаткич анча юқори бўлиши мумкин.
Ташкилот Россия томонидан босиб олинган ҳудудда тинч аҳолига кириш имконига эга эмас.
Брауннинг сўзларига кўра, тошқин сувлари олиб юрган миналар катта ташвиш уйғотмоқда. Натижада, бутун сув тошқини зонасини миналанган ҳудуд деб ҳисоблаш мумкин.
Юз минглаб одамлар ичимлик сувидан маҳрум бўлишди: сув таъминоти канализация, пестицидлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ифлосланган.
Пайшанба куни Зеленский БМТ ва Қизил Хоч ташкилотини гидроелектр стансияси вайрон бўлиши оқибатида юзага келган сув тошқинига ўз вақтида жавоб бермагани учун танқид қилди.
"Россия Федерацияси содир этган портлаш туфайли Украинани дарҳол қўллаб-қувватлаган халқаро ташкилотларга жуда миннатдорчилик билдираман. Бундай экологик ҳалокатга олиб келган портлаш. Лекин бугун халқаро ташкилотларга миннатдорчилик билдира олмайман", - деди Зеленский.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина вакиллари зудлик билан ёрдам кўрсатиш ўрнига “мандат ҳақида, буни қилиш керакми ёки йўқми” деган жавоб олган.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.