БМТ Хавфсизлик кенгашига вақтинча аъзолар сайланди

БМТ Хавфсизлик кенгашига вақтинча аъзолар сайланди

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль мамлакати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши доимий бўлмаган аъзолигига сайланганини “глобал дипломатия ғалабаси”, деб атади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

“БМТга аъзо 192 давлатдан 180 таси бизнинг Хавфсизлик кенгашига нодоимий аъзо сифатида киришимизни қўллаб-қувватлагани глобал дипломатия ғалабасидир”, деган сиёсатчи.

Жанубий Кореядан ташқари Жазоир, Гайана, Словения ва Сьерра-Леоне ҳам 2024-2025 йиллар учун Кенгашнинг муддатли аъзолари этиб сайланди.

“Yonhap” агентлиги маълумотига кўра, Корея Республикаси тарихда учинчи марта шундай мавқега эга бўлди. 1996-1997 ва 2013-2014 йилларда ҳам ушбу мамлакат айни муваффақиятга эришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!