БМТ Халқаро биродарлик кунини эълон қилди

БМТ Халқаро биродарлик кунини эълон қилди

БМТнинг Бош Ассамблеяси 4 феврални Халқаро Биродарлик куни деб эълон қилиш тўғрисида резолюция қабул қилди, деб берди WAM ахборот агентлиги.

Сешанба куни БМТ Бош ассамблеяси Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Миср ва Саудия Арабистони ташаббуси билан 4 феврални Халқаро Биродарлик куни деб белгилаган резолюция қабул қилди. Ушбу ҳужжат динлараро ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган.

Сана танлови, 2019 йил 4 февралда Абу-Дабидаги энг қадимги ва энг обрўли ислом университети Ал-Азҳарнинг олий имоми, шайх Аҳмад Ат-Тойиб ва ​​Рим католик черкови Папаси Франциск «Дунёда тинчлик ва бирга яшаш учун инсоният биродарлиги тўғрисидаги ҳужжатни» имзоланиши билан белгиланди.

Қарор олдидан Бирлашган Араб Амирликларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси Лана Нуссейбе: «Сўнгги пайтларда дунёда зўравонлик, нафрат, ксенофобия, диний фанатизм ва бошқа камситиш турлари кўпаймоқда. Бундай трансмиллий таҳдидларга қарши одамлар ўртасида «инсоният биродарлиги» руҳида садоқат ва бирликни тарғиб қилувчи ташаббусларни қўллаб-қувватлашимиз керак», дея фикр билдирди.

Инсоният биродарлиги олий қўмитаси (HCHF) бош котиби Гуже Муҳаммад Абдулсалом, ўз навбатида, инсон биродарлиги бутун дунё масъулиятига айланганини таъкидлади.

Ушбу резолюцияга БМТга аъзо 34 давлат ҳам муаллиф сифатида қўшилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!