Бу сўнгги икки ҳафта ичида БМТ тинчликпарвар кучларининг Ливан жанубида Ҳизбуллоҳга қарши ҳарбий операция ўтказаётган Исроилга қарата айтилган биринчи айблови эмас. Маълум қилишича, ЦАХАЛ ҳозиргача уларнинг позицияларига бир неча бор ўқ узган, натижада беш киши қурбон бўлган.
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу UNIFIL кучларини Ливан жанубидан олиб чиқиб кетишга чақириб, Ҳизбуллоҳ улардан “тирик қалқон” сифатида фойдаланаётганини айтди. Бироқ тинчликпарвар кучлар қўмондонлиги бу чақириқларни рад этмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Якшанба куни эрталаб Украина 100 дан ортиқ дронларни Россиянинг ғарбий қисмидаги нишонларга, шу жумладан Москвага учирди, ҳар икки давлат расмийлари буни тасдиқлади.
Буюк Британия бош вазири Кей Стармер 21 октабр куни Самоада бўлиб ўтган Ҳамдўстлик саммитида қул савдоси учун узр сўрашдан бош тортди . Унинг сўзларини The Guardian келтирган .
Британия қироли Чарлз III турмуш ўртоғи қиролича Камилла билан Австралияга беш кунлик ташрифи чоғида жанжал марказида қолди . Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда .
Россия ИИВ Ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни ташкил этиш бошқармаси фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларига фотосурат ниқоби остида вирус юборишни бошлагани ҳақида огоҳлантирди.
Ҳиндистонда мамлакат пойтахти Янги Деҳлидан оқиб ўтадиган муқаддас Ямуна дарёси қалин заҳарли кўпик қатлами билан қопланган. Бу ҳақда Hindustan Times (HT) ёзади.