Жорий йилнинг 28 март куни мамлакат чекка ҳудудларида яшовчи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий турмуш тарзини яхшилашга қаратилган «Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш» лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш тўғрисида президент қарори имзоланди.
Белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури биргаликда Ислом тараққиёт банки (ИТБ) молиявий кўмагида «Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш» лойиҳасининг 2024-2028 йилларда Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари 21 туманидаги 157 маҳаллани қамраб оладиган иккинчи босқичини ишга туширмоқда.
Янги лойиҳа йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, электр таъминоти тизимларини такомиллаштириш, болалар боғчалари, мактаблар ва қишлоқ поликлиникалари каби ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва реконструкция қилишда ресурс тежовчи ва экологик тоза технологияларни қўллаш орқали қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини оширишга қаратилган.
Шунингдек, тегишли яшил ва энергия тежамкор ҳамда рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда қишлоқларни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда архитекторлар, муҳандислар жамоалари, маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа манфаатдор томонларнинг имкониятларини кенгайтириш ва салоҳиятини мустаҳкамлаш режалаштирилган.
Мазкур лойиҳа қурилиш ва сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш учун асос бўладиган маҳаллаларни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш орқали жамоаларга ўз ривожланиш устуворликлари ва эҳтиёжларини аниқлаш имконини бериши кутилмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида 622 мингдан зиёд қишлоқ аҳолисининг турмуш шароити яхшиланиши режалаштирилган.
Лойиҳанинг 2022 йилдан то ҳозирги кунгача амал қилаётган биринчи босқичи ҳам худди шундай вазифаларни қўйган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг 20 та мақсадли туманларида 170 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини, ҳамда аҳолининг касбий малакасини ошириш мақсадида чекка қишлоқларда ҳам объектларни қуриш ва таъмирлаш ишларини ўз ичига олган. Айни пайтда маҳаллий аҳолининг фаол иштирокида 2024-2025 йилларда қуриладиган ёки реконструкция қилинадиган 900 та кичик лойиҳа танлаб олинди.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.