БМТ: "Қурғоқчилик навбатдаги пандемия бўлиши мумкин"

БМТ: "Қурғоқчилик навбатдаги пандемия бўлиши мумкин"

Сув танқислиги ва қурғоқчиликдан келадиган зарар коронавирус пандемияси билан рақобатлашиши мумкин. Бу ҳақда БМТ махсус вакили Мами Мизутори маълум қилди, деб хабар берди Reuters.

«Қурғоқчилик навбатдаги пандемияга айланиш арафасида ва ундан даволаниш учун вакцина йўқ», деди Мизутори.

Маълумот берилишича, 1998 йилдан 2017 йилгача қурғоқчилик камида 124 миллиард доллар зарар келтирган ва 1,5 миллиарддан ортиқ киши ундан азият чеккан.

Айни вақтда глобал исиш сабабли Европа жануби ва Ғарбий Африкада қурғоқчилик кучайган.

Мизуторининг сўзларига кўра, қурғоқчилик ҳам пандемия каби узоқ вақт давом этади, кенг географик кўламга эга ва сезиларли даражада зарар келтиради.

«Бу қурғоқчиликка дуч келмаган мамлакатларга ҳам озиқ-овқат етишмовчилиги ва уларнинг нархи ошиши орқали таъсир кўрсатиши мумкин», деб қўшиб қўйди Мизутори.

Африка, Марказий ва Жанубий Америка, Марказий Осиё, Жанубий Австралия, Жанубий Европа, Мексика ва АҚШда қурғоқчилик тез-тез ва кучли бўлиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!