Жаҳон ташкилоти Афғонистоннинг амалдаги расмийларини мамлакатда терроризмнинг барча кўринишларининг олдини олиш учун аниқ чоралар кўришга чақирди.
“БМТнинг Афғонистонга Ёрдам Миссияси чоршанба куни Кобулдаги масжидга уюштирилган ва ўнлаб тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлган ҳужумни қоралади”, деб хабар берди БМТ матбуот хизмати.
“Кечаги Кобулдаги масжидга қилинган ҳужумни афсусланамиз, бу охирги ҳафталарда 250 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган ва яраланган ҳужумлар сериясининг охиргиси. Бу сўнгги йилдаги тинч аҳоли қурбонларининг энг юқори сони”, — дейилади БМТнинг Афғонистонга Ёрдам Миссияси твиттерда эълон қилинган қисқа баёнотда.
“Хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли, БМТ де-факто расмийларни (Толибон) Афғонистонда терроризмнинг барча шаклларининг олдини олиш бўйича аниқ чоралар кўришга чақирмоқда. Кичик жамоалар кўпроқ қўллаб-қувватланиши керак ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши керак. Биз ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлигимизни ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини билдирамиз”, деди БМТнинг Афғонистонга Ёрдам Миссияси вакиллари.
17 август, чоршанба куни Кобул шимоли-шарқидаги Сиддиқия масжидида кечки намоз вақтида кучли портлаш содир бўлиб, кўп сонли одамлар ҳалок бўлди ва яраланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.