БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси Исроилдан Ғазодаги касалхонага қилинган авиаҳужумни текшириш ва бу тергов ҳақиқий натижалар бериши лозимлигини таъкидлади.
Женевадаги матбуот анжуманида БМТ бошқармаси вакили Тамим Ал-Хийтан шундай деди: “Адолат бўлиши шарт. Ғазо урушида журналистлар кўп ҳалок бўлаётгани улар махсус нишонга олинаётгани ҳақида жиддий саволларни туғдирмоқда”.
Маълумотларга кўра, душанба куни Исроил армиясининг Хон-Юнус шаҳридаги “Наср” касалхонасига қилган ҳужумида камида 20 киши, шу жумладан беш журналист ҳалок бўлди. Бу воқеа халқаро миқёсда кескин норозиликларга сабаб бўлди.
Reuters, Associated Press ва Al Jazeera агентликлари ўз мухбирларини йўқотгани муносабати билан мотам баёнотлари чиқарди. Исроил ҳарбийлари эса воқеани тергов қилишини билдирди.
Ал-Хийтан таъкидлашича, Исроил ўтмишда ҳам бундай ҳолатлар бўйича тергов бошлаганини айтган, аммо натижалар ва жавобгарлик чоралари амалга ошмаган: “Бу босқинчи давлат сифатида Исроилнинг масъулиятидир. Терговлар ўз самарасини бериши лозим. Биз ҳалигача аниқ натижаларни кўрмадик”, — деди у.
БМТ маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябрдан буён Ғазода камида 247 нафар фаластинлик журналист ҳалок бўлган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.