БМТнинг тинчлик элчиси Жейн Гудолл Марокашда итларни оммавий қатл этилиши масаласида ФИФАга мурожаат қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маълум бўлишича, Марокаш ҳукумати 2030 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати олдидан 3 миллиондан ортиқ дайди итларни қатл этишни режалаштирган.
Шу муносабат билан, Британия фаоли ФИФАнинг бош котиби Маттиас Графстрёмга очиқ хат йўллаб, ҳайвонларнинг йўқ қилинишининг олдини олишга чақирди.
"Марокаш ҳукуматининг Жаҳон чемпионати ўтказиладиган жойларни хорижий меҳмонлар учун "жозибадорроқ" кўрсатиш мақсадида дайди итларни оммавий қатл этиш бўйича амалга ошираётган ҳаракатлари ҳақидаги хабарлар мени қаттиқ ҳайратга солди. Шунингдек, IAWPC (Халқаро ҳайвонларни ҳимоя қилиш коалицияси) томонидан берилган маълумотга кўра, бу мудҳиш ишлар ҳақидаги ҳужжатли материаллар сизга тақдим этилган бўлса-да, эътиборсиз қолдирилганидан қўрқаман.
Футбол мухлисларининг, уларнинг кўпчилиги ҳайвонларни севувчилар эканлигини биласиз. Улар бу ҳақда билиб қолса, қандай муносабат билдиришини тасаввур қила оласизми? Мамлакатни бойкот қилиш чақириқлари бўлиши мумкин, шунингдек, турнирнинг ҳомийларига, жумладан, Qatar Airways компаниясига ҳам босим ўтказилиши эҳтимоли бор. Бундан ташқари, бу ФИФАни яна жамоатчиликнинг диққат марказига олиб чиқади. Мен сиз ФИФА обрўсини тиклаш учун иш олиб бораётганингизни биламан, лекин агар чора кўрилмаса, ФИФА қўрқинчли шафқатсизликда иштирок этган ташкилот сифатида танилади.
Мен сизга қатл этиш ишларини тўхтатишга кафолат беришингизни ва Марокашга унинг мезбон-давлат мақоми бу ҳаракатлар тўхтамагунча бекор қилиниши ҳақида хабар беришингизни қатъий тавсия қиламан. Бошпанага муҳтож итларнинг популяциясини назорат қилишнинг кўпгина инсоний альтернатив усуллари мавжуд бўлиб, уларни амалга оширишда Марокаш ҳукуматига ёрдам беришга тайёр халқаро ташкилотлар бор.
Футбол номи билан амалга оширилаётган бу шафқатсизлик кампаниясини ҳеч қандай оқлаб бўлмайди. Мен сиздан ФИФАнинг бош котиби сифатида зудлик билан бу ҳаракатларни тўхтатиш учун чора кўришингизни ва дунёнинг барча футбол мухлисларининг ҳурматини қозонишингизни сўрайман", – дейилади Гудоллнинг очиқ хатида.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Автомобилдан фойдаланиш давридаги харажатлар машина танлашдаги муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Ҳар доим ҳам автомобилнинг нархи тўғри кўрсаткич эмас, нархи арзонроқ машина кейинчалик кўп чиқимга сабаб бўлиши ҳам ҳеч гапмас.
2022 йилгача Россиянинг автомобиль бозори дунёдаги энг йирик 10 таликка кирган бўлиб, кўпчилик автомобиллар Ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқариларди.
Қарор Президент Доналд Трамп ўзининг иккинчи муддатининг биринчи кунида Қўшма Штатлар БМТ соғлиқни сақлаш органидан чиқишини эълон қилганидан икки ҳафта ўтиб қабул қилинди.
Ал-Жазира хабар берганидек, Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни фаластинликларнинг мажбуран кўчирилиши этник тозалаш ва халқаро ҳуқуқ ва БМТнинг кўплаб резолюцияларини бузиш эканлигини айтди.
АҚШнинг Техас штати Вакиллар палатасининг демократ аъзоси Эл Грин Ғазо секторини назоратга олиш режалари ҳақидаги баёнотидан сўнг АҚШ президенти Доналд Трампга қарши импичмент эълон қилишни режалаштираётганини маълум қилди.
АҚШ ҳукумати ўтган ойда Хитой ва Шимолий Корея томонидан таҳдидларга дуч келаётган Шарқий Осиёдаги хавфсизлик шартномаси бўйича иттифоқчиси Японияга учта йирик қурол сотишни маъқуллади.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон подшоҳликнинг бу борадаги позициясини ҳеч қандай вазиятда бошқача талқин қилиниши мумкин бўлмаган "аниқ ва қатъий" тарзда тасдиқлади.
Шошилинч чақирилган матбуот анжуманида Швеция Бош вазири Ульф Кристерссон қурбонлар сони бўйича таълим муассасасида содир бўлган отишма мамлакат тарихида мисли кўрилмаган ҳодиса эканлигини айтди.
Аввалроқ Бош прокуратура Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси М.Ф. 20 нафар фуқароларга электрон тарзда берган тавсияномаларига асосан, қабул қилиб олган электрон калитлардан фойдаланган ҳолда жами 427,7 млн. сўмлик кредит маблағларини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эди.
Бир неча кун олдин АҚШнинг овга бағишланган веб-сайтларидан бири унинг қушларга, жумладан, Европа Иттифоқи ва Италия қонунчилиги билан ҳимояланган ноёб қизил ўрдакларга қарата ўқ узаётганини акс эттирган репортажни эълон қилган.