БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси раиси Ғазо аҳолисининг аҳволига эътибор қаратишга чақирди

БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси раиси Ғазо аҳолисининг аҳволига эътибор қаратишга чақирди

БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси президенти Деннис Фрэнсис Исроилнинг анклав жанубидаги Рафаҳ ҳудудида амалга ошириши мумкин бўлган операцияси фонида Ғазо секторидаги тинч аҳолининг аҳволига эътибор қаратишга чақирди.

Фрэнсиснинг айтишича, у Исроилнинг Рафаҳга қарши эҳтимолий ҳарбий амалиёти ҳақидаги хабарлардан ҳайратда ва чуқур хавотирда.

«Мен Бош котибнинг борадиган жойи йўқ бегуноҳ одамларнинг кўплиги ҳақидаги чақириғига қўшиламан», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.

«Бутун инсоният учун Ғазо секторидаги тинч аҳолининг аҳволига эътибор беринг ва бунга аҳамият беринг», - деди у.

Френсис яна бир бор БМТ Бош Ассамблеясининг зудлик билан гуманитар сулҳ, халқаро гуманитар ҳуқуқни ҳурмат қилиш ва барча маҳбусларни сўзсиз озод қилишга чақирди.

Аввалроқ Исроил бош вазири девонининг баёнотида «Ғазо жанубида ХАМАСнинг тўртта баталонини йўқ қилмасдан туриб, уруш мақсадига эришиб бўлмайди», дейилган эди.

(Бинямин) Нетаняху «Исроил армияси ва хавфсизлик хизматларига ҳукуматга тақдим этиш учун қўшма режани тайёрлашни топширди, бунда аҳолини ушбу ҳудудлардан кўчириш ва ХАМАС баталонларини йўқ қилиш киради», дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!