БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш идораси ходими Жули Беланжернинг сўзларига кўра, Марказий ва Ғарбий Африканинг 11 та давлатида 760 минг киши тошқинлардан жабр кўрган, 200 дан ортиқ одам вафот этган. Ёмғирлар эса ҳамон давом этмоқда.
Сенегалда йиллик ёғингарчилик даражаси бир кунда қайд этилган, Буркина-Фасода ёмғирлардан кейин фавқулодда ҳолат эълон қилинган, 13 киши ҳалок бўлган. Гана шимолида ҳам бир нечта қурбонлар қайд этилган. Нигерда эса 65 киши ҳаётдан кўз юмган.
Нигериянинг Борно штатида 26 минг киши уйсиз қолган, 30 киши вафот этган. Ноқулай об-ҳаво шароити, шунингдек, Камерун ва Чадга ҳам ўз таъсирини кўрсатган.
Суданда 103 киши вафот этган, 500 мингдан ортиқ одам жароҳатланган, 100 мингдан ортиқ уй вайрон бўлган.
Ёмғирлар давом этаётгани ва озиқ-овқат таъминоти тугаганлиги сабабли БМТ мамлакатда гуманитар вазият янада оғирлашади, деб ҳисобламоқда.
Таъкидланишича, ёмғирлар сабаб Нил 17 метрга кўтарилиб, 1946 ҳамда 1988 йилларда қайд этилган рекорд даражадан ҳам ошиб кетган.
Маълумот ўрнида, ўтган йили Африканинг марказий ва ғарбий қисмида юз берган ёғингарчилик катта тошқинларга олиб келган ва натижада 11 мамлакатда 1 миллиондан ортиқ аҳоли зарар кўрган эди.
Қайд этилишича, ёмғирли мавсум давом этаёргани боис БМТ жорий йилда қурбонлар сони аввалги кўрсаткичлардан ошиб кетиши мумкин деб таъкидламоқда.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.