"Сешанба куни европалик расмийлар тинчлик келишуви доирасида Украинага Буюк Британия ва Франция қўшинларини юбориш режасини муҳокама қилишди, шу жумладан, ҳарбий контингент сони ва уларни г жойлашуви ҳақида ҳам фикр алмашишди", деб хабар берди агентлик.
Франция президенти Эммануэл Макрон Вашингтондаги саммитдан сўнг Европа қуролли кучлари Украинадаги уруш ҳаракатлари тугагач, тинчликпарварлик операцияларида иштирок этиши кераклигини айтган эди. Россия томони эса Ғарб қўшинларини Украина ҳудудида жойлаштириш ғоясини изчил равишда рад этиб келмоқда.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт Вашингтон Украинага хавфсизлик кафолатлари доирасида ҳаво орқали ёрдам кўрсатиш имкониятини кўриб чиқаётганини билдирганди. Унинг сўзларига кўра, Доналд Трамп хавфсизлик кафолатлари "мустаҳкам тинчликни таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга" эканини яхши тушунади.
Доналд Трамп АҚШ қўшинларини Украинага юбориш имкониятини истисно қилган бўлса-да, Вашингтон ҳамкорликка ёрдам бериши ва эҳтимол бошқа хавфсизлик чораларини тақдим этиши мумкин.
Bloomberg'нинг қайд этишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари пакети режаси шу ҳафтадаёқ тайёр бўлиши кутилмоқда. Европа раҳбарлари эса Путин ва Зеленскийнинг эҳтимолий учрашуви олдидан Киевнинг позициясини мустаҳкамлашга интилишмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.