Блинкен: Украина барча шартлар бажарилганда НАТОга қўшилади
![Блинкен: Украина барча шартлар бажарилганда НАТОга қўшилади Блинкен: Украина барча шартлар бажарилганда НАТОга қўшилади](/photos/news/b4xtSm88H1s6CEL.png)
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен барча шартлар бажарилганда Украина Шимолий Атлантика алянсига қўшилишини айтди.
Бу ҳақда у НАТОга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилишидан кейинги матбуот анжумани чоғида айтди.
“Украина НАТОга аъзо бўлади, қачонки алянсга аъзо барча давлатлар бунга рози бўлса ва барча шартлар бажарилса”, — дея Блинкен сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).