Блинкен Таиландга боради

Блинкен Таиландга боради

Жорий йил 9-10 июль кунлари АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Таиландга ташриф буюриб, ташқи ишлар вазири Дон Праматвинай билан учрашади, шунингдек Бош вазир Прают Чан-о-ча билан кўришади. Бу ҳақда Таиланд Қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Давлат котиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги касалликларни назорат қилиш бўйича департаментнинг тез ёрдам маркази, шунингдек, Патхумтхани провинциясидаги Ижтимоий ривожланиш ва жамоат ҳавфсизлиги вазирлиги қошидаги одам савдоси қурбонларини ижтимоий ҳимоя қилиш марказини ҳам кўздан кечиради.

Таиланд ТИВ ташриф стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, икки давлат ва ҳудудларнинг умумий қадриятлари ҳамда манфаатларига асосланган кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга имкон беришини таъкидлади.

Блинкен лавозимига киришганидан буён Таиландга илк бор сафар уюштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!