Блинкен Кулебани Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегараларини қўллаб-қувватлашига ишонтирди

Блинкен Кулебани Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегараларини қўллаб-қувватлашига ишонтирди

АҚШ Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегараларини доимо ҳурмат қилади, деди давлат котиби Энтони Блинкен Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан суҳбатда.

“Давлат котиби президент Байденнинг Қўшма Штатлар Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегараларини доимо ҳурмат қилиши ҳақидаги сўзларини яна бир бор такрорлади”, — дейилади АҚШ Давлат департаменти ТАСС агентлигига берган баёнотида.

Блинкен, шунингдек, Вашингтон Киевни “ҳарбий ва дипломатик мавқеини мустаҳкамлаш” йўли билан йўқотилган ҳудудлар устидан назоратни тиклашда қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришини қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!