"Бизнинг мақсадимиз жорий йил охиригача 30 минг украиналик аскарни тайёрлаш"

Буюк Британия йил охиригача ўқитилган Украина ҳарбийларининг умумий сонини 30 минг нафарга етказмоқчи. Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазири Грант Шэппс маълум қилди.
"Бизнинг мақсадимиз жорий йил охиригача 30 минг украиналик аскарни тайёрлаш. Британиянинг Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги қарори сўнган деб ўйламайман. Биз украиналиклар билан елкама-елка турибмиз", — деди у интервьюда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).