Билимни баҳолаш агентлиги томонидан диагностик тест синовлари йўлга қўйилди

Билимни баҳолаш агентлиги томонидан диагностик тест синовлари йўлга қўйилди

Билимни баҳолаш агентлиги томонидан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари форматидаги намунавий тест топшириқлари асосида диагностик тест синовлари йўлга қўйилди.

Диагностик тест синовлари орқали абитуриентлар ўз билимларини синаб кўришлари ва тест материаллари (тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаси) билан ишлаш кўникмасига эга бўлишлари мумкин.

Диагностик тест материаллари ҳар ҳафта барча ҳудудларга етказилади ва талабгорлар тест материалларини агентликнинг hududiy bo‘limlaridan олиб кетишлари мумкин бўлади.

Мазкур хизматдан фойдаланиш истагини билдирган талабгорлар my.uzbmb.uz сайти орқали диагностик тест материалларига буюртма беришлари мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!