Бернар Арно бир ҳафтада 8,1 млрд долларга бойиди

Бернар Арно бир ҳафтада 8,1 млрд долларга бойиди

Louis Vuitton ва Dior эгаси Бернар Арнонинг бойлиги етти кун ичида 8,1 млрд долларга кўпайди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.  

Арнонинг бойлиги миқдори 28 май куни 103,4 млрд долларга етди. Унинг бойлиги ўсишига Евроиттифоқнинг 750 млн евролик рағбатлантирувчи чоралар ҳақида эълон қилгани ҳам қисман сабаб бўлди, дея қайд этади нашр. Ушбу хабардан кейин Европа бозорида ўсиш кузатилган. LVMH холдинги акциялари етти кун ичида 8 фоизга қимматлашган.

Бернар Арно январда дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида бир неча марта биринчи ўринни эгаллаган, LVMH акциялар энг қимматлаган даврда унинг бойлиги 117 млрд долларни ташкил этганди. Аммо дўконлар ёпилиши ва истеъмолчилар фаоллигининг пасайишига олиб келган пандемия сабабли Арнонинг бойлиги 100 млрд доллардан камайиб кетди.

Чекловларнинг олиб ташланиши ортидан Европадаги бошқа компаниялар акциялари ҳам қимматлай бошлади. Zara брендига эгалик қилувчи Испаниянинг Inditex компанияси эгаси Амансио Ортега бойлиги бир ҳафтада кескин кўпайган миллиардерлар рўйхатида иккинчи бўлди. Inditex акциялари нархи ўтган ҳафтадагига нисбатан қарийб 10 фоизга кўтарилди.  

Бойлиги бир ҳафта ичида кўпайган миллардерлар рўйхатининг энг юқори ўнлиги қуйидагича кўриниш олди:

1. Бернар Арно — 103,4 млрд доллар (ўсиш 8,1 млрд)

2. Амансио Ортега — 65,7 млрд (ўсиш на 4,9 млрд)

3. Уоррен Баффет — 72,8 млрд (ўсиш 3,9 млрд)

4. Франуса Пино — 35,6 млрд (ўсиш 3,2 млрд)

5. Франсуаза Бетанкур-Майерс — 57,2 млрд (ўсиш 3 млрд)

6. Тадаси Янаи — 26,9 млрд (ўсиш 2,8 млрд)

7. Такемицу Такизаки — 24,1 млрд (ўсиш 2,3 млрд)

8. Леонардо Дель Веккио — 20,2 млрд (ўсиш 1,8 млрд)

9. Карлос Слим — 52,9 млрд (ўсиш 1,8 млрд)

10. Хорхе Пауло Леманн — 15 млрд (ўсиш 1,7 млрд)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!