5 май, душанба куни Берлиндаги Бендлерблок ҳарбий мажмуаси ҳовлисида Германия канцлери Олаф Шолцни истеъфога кузатиш маросими бўлиб ўтди. Анъанавий «Буюк оқшом шон-шуҳрати» (Der Große Zapfenstreich) хайрлашиш маросимида сўзлаган Шольц ҳамжиҳатликка, демократик қадриятларни асраб-авайлашга чақирди.
Олаф Шольцнинг таъкидлашича, ҳокимиятнинг «маданий, коллегиал ва обрўли» ўтказилиши, худди Германияда кузатилаётгани каби, «аслида оддий нарса эмас». Шунинг учун ҳам «демократлар ўртасидаги цивилизациялашган мулоқот»ни ҳимоя қилиш жуда муҳим, чунки бу «қимматли», деб таъкидлади лавозимини тарк этаётган канцлер. «Демократик давлатда мансаблар ҳар доим маълум муддатга берилади. Бизни бутун дунёдаги автократиялардан ажратиб турадиган нарса шу», — дейди Шольц.
Шольц канцлер лавозимини эгаллашга тайёрланаётган Фридрих Мерцга «муваффақиятлар, омад ва енгиллик» тилади. Ўз нутқини якунлар экан, Шольц шундай таъкидлади: «Германия федерал канцлери сифатида хизмат қилиш мен учун шараф бўлган ва шундай бўлиб қолади».
Бендлерблокдаги маросимда 300 га яқин аскар ва офицер иштирок этди. Меҳмонлар орасида федерал президент Франк-Валтер Штайнмайер ва бўлажак канцлер Фридрих Мерц ҳам бор эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.