Бельгиянинг энг обрўли имоми мамлакатдан ҳайдалди

Бельгиянинг энг обрўли имоми мамлакатдан ҳайдалди

Бельгия ҳукумати Брюсселдаги "Aль-Халил" масжиди имоми, Марокаш фуқароси Муҳаммад Тужганининг яшаш учун рухсатномасини бекор қилди, деб хабар берди пайшанба куни Бельгиянинг RTBF телеканали.

"У Бельгияни тарк этиши ҳақида билдиришнома олди ва 10 йилга кириш тақиқланди. Менимча, унинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, чет эл таъсирини минималлаштириш муҳим", - деди Бельгиянинг миграция ва бошпана масалалари бўйича давлат котиби Сами Маҳди.

Унинг сўзларига кўра, Тужгани "Бельгиядаги энг нуфузли имом" ва ҳозир мамлакат ташқарисида.

Бельгия махсус хизматларига кўра, имом миллий хавфсизликка таҳдид солмоқда.

Оммавий ахборот воситалари Тужгани экстремистик деб таснифланган баёнотлар бергани ҳақида хабар қилди. Кейинчалик имом узр сўраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!