Бельгия қироли Альберт II ДНК таҳлил натижаларидан сўнг Дельфина Боэлнинг биологик отаси эканлигини тан олди.
«Қирол Альберт II ҳазрати олийлари Брюссель апелляция суди талабига биноан ўзи иштирок этган ДНК таҳлил натижаларини эътиборга олди. Илмий хулосалар унинг Дельфина Боэль хонимнинг биологик отаси эканлигини тасдиқлади», — дея қирол адвокатлари баёнотини келтиради маҳаллий «RTBF» телерадиокомпания.
Бироқ қирол «ижтимоий» оталикни тан олмади. Унинг таъкидлашича, Боэль туғилганидан бери бирорта ҳам оилавий ишларда иштирок этмаган.
Дельфина Боэлнинг онаси баронесса Сибилл де Селис Лонгшам анча вақтгача қизидан отаси кимлигини яшириб келган. Дельфина 18 ёшга тўлганда онасидан у қиролнинг никоҳсиз туғилган қизи эканлигини билиб қолди. Ўша вақтда собиқ шаҳзода Альберт билан баронесса ўртасидаги алоқалар 16 йил давом этган. Бироқ қирол бўлгач, Дельфинани тан олмаган. Унинг қонуний отаси баронессанинг собиқ турмуш ўртоғи саноатчи Жак Боэль ҳисобланади. У хотини билан аллақачон ажрашган бўлиб, ОАВ хабарларига кўра, Дельфинани васиятномасидан чиқариб ташлаган.
Дельфина Боэль билан боғлиқ суд жараёни 2013 йил июнда, Альберт II амалдаги давлат раҳбари сифатида тўлиқ иммунитетдан фойдаланган пайтларда бошланган. Катта ўғли Филипп фойдасига тахтдан воз кечгандан кейин ҳам қироллик унвонини сақлаб қолди, бироқ қонуний дахсизлигини йўқотди. Қариндошлик муносабатлари туфайли Боэль мероснинг бир қисмига даъвогарлик қилиши мумкин.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Исроилнинг яна бир расмий вакили Ynet нашрига маълум қилишича, минтақада ушбу келишув Эрон томонидан ўтказилган босим ва Қўшма Штатларнинг ён босиши натижаси ўлароқ қабул қилинмоқда.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.
Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.