Беларус прокуратураси Тихановскаяга нисбатан жиноий иш очди

Беларус прокуратураси Тихановскаяга нисбатан жиноий иш очди

Беларус прокуратураси президент Александр Лукашенконинг асосий рақиби, мухолифатчи Светлана Тихоновскаяга нисбатан жиноий иш очди. Маҳаллий БелТа агентлигининг маълумотига кўра, Тихановская террористик акт содир этишга уринишда айбланмоқда.

Ўтган ҳафта расмийлар, Минскда ва Борисов туман маркази яқинидаги ҳарбий қисм ҳудудида портлашлар содир қилмоқчи бўлган шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилган эди. Минск ушбу ғаразли ният мухолифатга тегишли эканини маълум қилди. Мухолифат эса барча айбловларни рад этди.

Душанба куни бош прокурор терактларни уюштиршда айнан Тихановскаянинг қўли борлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!