Олий ва ўрта махсус таълим, Инновацион ривожланиш вазирликлари, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Илмий хизматлар маркази ҳамкорлигида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 146 йиллиги муносабати билан “Маҳмудхўжа Беҳбудий ва жадид матбуоти” мавзусида халқаро миқёсдаги онлайн илмий-амалий конференциянинг ўтказилди.
Зоом платформаси орқали ўтказилган анжуманда Европа, Россия ва Евроосиё таълим маркази директори ўринбосари, АҚШ Мичиган давлат университети, Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти қошидаги Россия давлат ҳуқуқшунослик университети, Туркиянинг Ege Üniversitesi, Хўжанд давлат университети ҳамда Озарбайжон Миллий илмлар академияси, Низомий Ганжавий номидаги адабиёт институтидан мутахассис-олимлар маърузалар билан иштирок этди. Шунингдек, мамлакатимизда жадид матбуоти бўйича тадқиқот олиб борган таниқли олимлардан Наим Каримов, Баҳодир Каримов, Турсунали Қўзиев, Зайнобиддин Абдурашидов, Ҳалим Саидов, Акбар Нурматов, Сайёра Ҳалимоваларнинг маърузалари кўпчиликда қизиқиш уйғотди.
- Маҳмудхўжа Беҳбудий меросини ўрганишда маҳаллий ва хорижий олимлар ўртасида илмий алоқаларни ўрнатиш жуда муҳим саналади, - дейди филология фанлари номзоди, доцент Ҳалим Саидов. – Халқаро конференциянинг ўтказилгани эса ушбу эзгу мақсадга эришиш учун дастлабки қадам бўлди. Эътиборлиси, конференция тўпламида нашр этилган илмий тезислар GOOGLE SCHOLAR халқаро базасида индекцияланади. Ҳар бирига DOI (Digital Object Identifier) рақами берилади. Бу эса Беҳбудий илмий мероси билан шуғулланувчи ва унга қизиқувчилар учун уларнинг билимларини ўзлаштириш майдонига айланади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.