Байден: Рушдийга суиқасддан даҳшатга тушдим

Байден: Рушдийга суиқасддан даҳшатга тушдим

АҚШ Президенти Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл Байден британиялик ёзувчи Салмон Рушдийга қилинган ҳужумдан даҳшатга тушганини билдирди:

– Жилл ва мен Салмон Рушдийга шафқатсизларча ҳужум қилингани ҳақидаги хабардан ҳайратда ва қайғудамиз. Биз барча америкаликлар ва бутун дунё аҳли билан бирга унинг соғлиғи ва тезроқ тузалиб кетиши учун дуо қиламиз.

Америка етакчисининг ёзма баёнотини Оқ уй матбуот хизмати тарқатди.

Байден Рушдийга биринчи ёрдам кўрсатган ходимларга ва ҳужумчини қўлга туширишда қатнашган барчага миннатдорлик билдирди.

Жума куни номаълум шахс томонидан Нью-Йорк ғарбидаги “Chautauqua” илм марказида маъруза ўқишга тайёргарлик кўраётган Рушдийга пичоқ билан ҳужум қилинганди. Ўша кундан бери ёзувчи касалхонада қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!