Байден Исроилга 8 миллиард долларлик қурол-яроғ пакети таклиф қилинганини Конгрессга маълум қилди.
Ахиос янгиликлар сайтининг икки аноним манбасига кўра, Давлат департаменти Конгрессга қирувчи самолётлар ва ҳужум вертолётлари учун ўқ-дорилар ҳамда артиллерия снарядларини ўз ичига олган 8 миллиард долларлик қурол-яроғ пакети ҳақида "норасмий тарзда" хабар берган.
Манбаларнинг айтишича, пакетга қирувчи самолётларнинг дронлар каби ҳаво таҳдидларидан ҳимояланиши учун ҳаво-ҳаво ракеталари, шунингдек, ҳужум вертолётлари учун 155 мм калибрли артиллерия снарядлари ва Ҳеллфире АГМ-114 ракеталари киритилган.
Шунингдек, келишувга кичик диаметрли бомбалар, "оддий бомбаларни" аниқ қуролларга айлантирадиган ЖДАМ дум тўпламлари, 500 фунтлик (230 кг) жанговар қисмлар ва бомба фунитларини ҳам ўз ичига олиши айтилмоқда.
Байден маъмуриятининг амалдаги президент шу ойда лавозимини тарк этишидан олдинги сўнгги пакети бўлиши кутилаётган ушбу таклиф Вакиллар палатаси ва Сенатнинг ташқи алоқалар қўмиталари томонидан маъқулланиши лозим.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро Дўстов метанда юзага келаётган муаммоларни танқид қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 26 декабрь куни 15 сутка қамоқ жазоси тайинлангани айтилмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик машҳур журналист Лекс Фридманга берган интервьюсида “Мамлакат Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятлари, шунингдек Қримдан НАТОга аъзо бўлиш таклифи эвазига воз кечишга рози бўладими?” деган саволга жавоб берди.
Айни дамда қутқарув операциясида: 55 нафар қутқарувчи, 5 та сув кемаси, 2 та учувчисиз учиш аппарати, сув ости қидирувлари учун акс садо-садогор, 10 та техника иштирок этмоқда.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, вируснинг асосий симптомлари йўтал, тумов, ҳансираш, иситма, бош оғриғи бўлиб, уни махсус даволаш усули мавжуд эмас.