Байден АҚШнинг Европадаги аскарлари сонини эълон қилди

Байден АҚШнинг Европадаги аскарлари сонини эълон қилди

Европада, Шимолий Атлантика альянси давлатлари ҳудудида 80 минг АҚШ аскари бор.

Бу ҳақда президент Жозеф Байден АҚШ Сенати ва Вакиллар палатасига йўллаган ёзма хабарномасида маълум қилди.

«АҚШ Қуролли Кучларининг 80 мингга яқин ходими иттифоқчиларимизни рағбатлантириш ва келажакдаги Россия тажовузининг олдини олиш учун Европадаги НАТО давлатларига жўнатилган ёки жойлаштирилган», - деди Байден.

Бу рақам ўтган йилга нисбатан ўзгаришсиз қолди. НАТО давлатларидан ташқари Косовода 576, Саудия Арабистонида 2310, Иорданияда 3813 ва Ливанда 75 АҚШ аскари бор.

Бироқ мактубда Ироқ ва Суриядаги америкалик аскар ва зобитлар сони ошкор этилмаган – маълумотлар «миллий хавфсизликни таъминлаш» учун ёпиқлигича қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!